Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Германияда ишга жойлаштирилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев Германиянинг етакчи тиббиёт муассасаси — Берлин шаҳридаги "Шарите" университет клиникаси директори ўринбосари доктор Йоахим Зейболд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фото: "Дунё" АА
ТИВ маълумотига кўра, учрашув аввалида Ўзбекистон ва Германия ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, Ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини, айниқса малакали ҳамшираларни Германияга ишга жойлаштириш имкониятлари, таълим ва илмий алмашинув йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
"Шарите" университет клиникаси 1710 йилда ташкил этилган бўлиб, Германия ва Европа миқёсида энг нуфузли тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади. У 4 та кампус, 100 дан ортиқ клиник ва илмий бўлимларни қамраб олган. 18 700 нафар ходим, шу жумладан 5 000 нафар шифокор ва тадқиқотчи фаолият юритади. Йилига 800 000 нафар беморга хизмат кўрсатилади.
Newsweek рейтингига кўра Европа бўйича энг яхши 10 клиника қаторига киради, Focus Gesundheit нашрига кўра эса Германияда 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Шу билан бирга, 60 дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорлик қилмоқда ва хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш бўйича катта тажрибага эга.
Мавзуга оид

16:30 / 11.07.2025
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди

12:30 / 11.07.2025
Мерц: Германия Украина учун АҚШдан Patriot тизимларини сотиб олишга тайёр

09:46 / 11.07.2025
Мерц АҚШ билан биргаликда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ниятида

07:39 / 11.07.2025