Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Ушбу тизим тезлик ва аниқлик бўйича анъанавий метеорология марказларидан устун.

Фото: Unsplash
Microsoft компанияси об-ҳаво шароитларини юқори аниқликда башорат қилишга қодир Aurora номли сунъий интеллектни тақдим этди.
Физик тенгламаларга асосланган одатдаги моделлардан фарқли равишда Aurora фақат архив об-ҳаво маълумотлари асосида ўргатилган. Бундай усул орқали ҳисоблаш тизимларига ажратиладиган харажатлар ўн ва ҳатто юз баравар қисқартирилган, шу билан бирга, прогноз аниқлиги сақлаб қолинган.
Қайд этилишича, айрим ҳолатларда модел ҳатто халқрао метеомарказларни ҳам ортда қолдирган. Хусусан, Aurora 10 кунлик башоратларни Европа ўрта муддатли прогнозлар маркази билан таққослаганда 92 фоизга аниқроқ бажарган.
Aurora’нинг энг муҳим ютуқларидан бири — 2023 йилги барча тўфонларни, жумладан, Филиппинга ёпирилган «Доксури» тайфунини аниқ башорат қилганидир. Расмий прогнозлар тўфоннинг Тайваннинг шимолига силжишини кутаётган бир вақтда, Aurora унинг аниқ йўналиши ва ёпирилиш вақтини олдиндан белгилаган. Пенсилваниялик профессор Парис Пердикариснинг сўзларига кўра, бу сунъий интеллект амалдаги прогноз марказларидан аниқроқ ишлаган биринчи ҳолат ҳисобланади.
Мутахассисларнинг ҳисоблашича, келгуси ўн йилликда сунъий интеллект тизимлари сунъий йўлдош маълумотлари ва метеостанциялар кўрсаткичларидан тўғридан-тўғри фойдалана бошлайди. Бу исталган нуқтада реал вақт режимида аниқ об-ҳаво прогнозларини тузишга имкон беради. Microsoft компанияси Aurora’нинг тижорат асосида жорий этилиши об-ҳаво мониторингига бўлган ёндашувни тубдан ўзгартириши мумкинлигига ишонмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди
Жаҳон | 02:44
-
Эрон Трампнинг сўзларидан кейин АҚШга норозилик нотаси юборди
Жаҳон | 01:25
-
Эрон Исроилга қарата янги турдаги баллистик ракетани учирди
Жаҳон | 00:36
-
Россия Финландия чегараси яқинида қўшинларини кўпайтирмоқда – ОАВ
Жаҳон | 23:56 / 18.06.2025
Мавзуга оид

19:01 / 03.06.2025
Microsoft 6 минг ходимини ишдан бўшатганидан кейин юзлаб ишчиларини қисқартирди

09:22 / 31.05.2025
Microsoft Россия бозорини бутунлай тарк этяпти

18:01 / 05.05.2025
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди

20:55 / 09.04.2025