Microsoft Россия бозорини бутунлай тарк этяпти
"Майкрософт Рус" МЧЖ шуъба корхонаси банкротлик тўғрисида ариза беришга тайёрланмоқда. Бу Россия юридик шахсидан асоссиз бойиб кетиш ҳолати бўйича 90,9 миллион рубл ундиришга уриниш билан боғлиқ.

Фото: AP
Американинг Microsoft корпорацияси Россия бозорини бутунлай тарк этади. Унинг шуъба корхонаси "Майкрософт Рус" МЧЖ Москва арбитраж судига банкротлик тўғрисида ариза беришга тайёрланмоқда. Тегишли хабар 30 май, жума куни "Федресурс" порталида чоп этилди. Газпромбанк компаниянинг кредитори ҳисобланади.
"Майкрософт Рус"нинг судга мурожаат қилиш сабабларидан бири Газпромбанк томонидан берилган даъво бўлди. Январ ойида банк Microsoft'нинг Россия юридик шахсидан асоссиз бойиб кетиш ҳолатида 90,9 миллион рубл тўлашни талаб қилган эди. Иш материалларига кўра, даъволар 2021 йил сентябрида тузилган ва 2022 йил 12 сентябргача амал қиладиган техник кўмак шартномасига тааллуқлидир. Даъвогарга кўра, 2022 йил апрелидан бошлаб "Майкрософт Рус" компанияси тўловни тўлиқ олганига қарамай, шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатган.
Апрел ойида суд даъвони қисман қаноатлантирди: компания асоссиз бойигани учун 887 минг доллар ва фоиз сифатида яна 62 минг доллар — жами 949 минг доллар тўлашга мажбур бўлди. Суд, шунингдек, ҳақиқий тўлов амалга оширилгунга қадар кредитлар бўйича ўртача оғирликдаги фоиз ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизларни қўшимча ундириш тўғрисида қарор чиқарди.
Расмий равишда Microsoft Россия Федерациясидаги фаолиятини 2022 йилнинг баҳорида – Россиянинг Украинага ҳужумидан сўнг тўхтата бошлаган, бироқ яқин вақтгача компания мамлакатда қонуний иштирокини сақлаб келган. 2024 йил декабр — 2025 йил январ ойларида Россиянинг 13 шаҳрида, жумладан Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Владивосток ва Краснодарда Microsoft филиаллари бутунлай ёпилди.
"Майкрософт Рус" МЧЖ Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг ўз операцион фаолиятини кескин қисқартирди. Агар 2021 йилда даромад 6,9 миллиард рублни ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 161,6 миллион рублга камайди. Шу билан бирга, бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига кўра, компания 174,1 миллион рубл миқдорида соф фойдани кўрсатган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон | 01:53
-
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Жаҳон | 01:06
-
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Фан-техника | 00:33
-
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Жаҳон | 23:35 / 19.06.2025
Мавзуга оид

01:53
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди

16:00 / 19.06.2025
“Режим қулашига тўғри келса, Москва ёрдамга келиши мумкин” – туркиялик таҳлилчи

14:30 / 19.06.2025
Россия Украина билан Истанбул келишувларини амалга оширишга тўлиқ тайёрлигини маълум қилди

10:55 / 19.06.2025