UzAuto Motors «Cobalt Midnight»нинг қиммат нархда сотилаётганини рад этди
Расмий нархи 155,2 миллион сўм бўлган «Cobalt Midnight» баъзи автосалонларда 167 миллион сўмдан сотила бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунда кўпроқ пул тўлаганларга автомобилни навбатсиз олиш имконияти тақдим этилиши келтирилганди. «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати ушбу хабарларни рад этди ва дилерлик марказлари автомобиллар нархини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга эмаслигини маълум қилди.

Фото: UzAuto Motors
Бир неча кун олдин Автострада нашри UzAuto Motors дилерлари Cobalt Midnight автомобилини заводдан расмий нарх – 155,2 млн сўмдан сотиб олиши, кейин эса бозорларда олибсотарлар билан рақобатлашиш учун сотув нархини мустақил равишда белгилаши, хусусан, 167 млн сўмдан сотиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Шунингдек, автодилерларга қўшимча ҳақ тўланса, машинани навбатсиз олиш мумкинлиги ҳам келтирилганди.
«Ўзавтосаноат» ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, дилерлик марказлари автомобиллар нархини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга эмас. Барча сотувлар фақат компания томонидан белгиланган расмий нархлар асосида амалга оширилиши шарт.
«Компания дилерларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боради. Агар белгиланган расмий нархдан юқори баҳода сотиш ҳолатлари аниқланса, бундай ҳолатлар дилерлик шартномасини бузиш сифатида баҳоланади ва тегишли чоралар кўрилади.
Ҳозирги вақтда UzAuto Motors «Cobalt Midnight» АТ автомобили 167 миллион сўмдан сотилган ҳолатларни қайд этмаган», дейилади компания баёнотида.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

19:35 / 17.06.2025
UzAuto Motors’нинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қисқарди

15:39 / 12.06.2025
Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди

16:42 / 29.05.2025
UzAuto Motors Malibu сотувини очганидан бир соат ўтмай шартномалар тугаб қолди

23:01 / 26.05.2025