Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди
2021 йилдан буён UzAuto Motors кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритиб келган венгриялик Янош Ковач компания бош директори бўлди. Ўтган йили охирида швециялик Бо Андерссон бўшатилганидан кейин бу лавозимда вақтинча Одилжон Бастамқулов ишлаётганди.

Фото: UzAuto Motors
“UzAuto Motors” АЖ Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ, компания бош директори лавозимига Янош Ковач тайинланди.
У 2021 йилдан буён “UzAuto Motors” АЖ Кузатув кенгаши аъзоси ва аудит қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Расмий релизга кўра, Венгрияда туғилган Янош Ковач Будапешт техника университетининг автомобилсозлик технологиялари бўйича муҳандислик мутахассислигини тамомлаган.
У General Motors, Opel, GM Powertrain Uzbekistan, UzAuto Peugeot Citroën Automotive ва VinFast Automotive каби компанияларда раҳбарлик лавозимларида тажрибага эга.
Фаолияти давомида сифатни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва автомобил заводлари бошқаруви бўйича масъул бўлган.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors'ни 2021 йил августидан 2024 йил охиригача швециялик Бо Андерссон бошқарди. Шундан кейин бош директор вазифасини бажарувчи этиб “Автоойна”нинг собиқ раҳбари Одилжон Бастамқулов ишлаб келаётганди.
- Маълумот учун, UzAuto Motors'нинг юқори турувчи ташкилоти – “Ўзавтосаноат” АЖни 2023 йил мартидан бери Шавкат Умрзоқов бошқармоқда.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси ва ички ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон | 13:27
-
Оҳангаронда юк машинаси ЙТҲ жойида ишлаётган инспекторлар машинасини уриб юборди
Жамият | 13:20
-
Президент мактаблари 1-босқич имтиҳон натижалари чиқди
Таълим | 13:14
-
103 хизмати барча ҳудудий филиалларида Call-back тизими йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистон | 13:12
Мавзуга оид

19:35 / 17.06.2025
UzAuto Motors’нинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қисқарди

16:42 / 29.05.2025
UzAuto Motors Malibu сотувини очганидан бир соат ўтмай шартномалар тугаб қолди

16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”

21:47 / 28.04.2025