Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors’нинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қисқарди
2024 йилда Ўзбекистонда сотилган ҳар 100 та машинанинг 88 донаси Chevrolet брендига тегишли бўлган бўлса, жорий йилнинг ўтган 5 ойида бу кўрсаткич 82 тагача қисқарди. Ҳисобот даврида энг кўп сотилган модел – Cobalt. Кейинги ўринларда – Damas ва Tracker.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ-апрел ойларида 135 922 дона автомобил сотилган. Бу – «Ўзавтосаноат» АЖ тайёрлаган ҳисоботда келтириб ўтилган.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида UzAuto Motors 76 095 дона, Khorezm Auto 35 735 дона, ADM Jizzakh 15 520 дона, BYD Uzbekistan Factory 7 859 дона, Asaka Motors 491 дона, SamAuto 186 дона, Jizzakh Auto 36 дона автомобилни харидорларга етказиб берган. Таққослаш учун, 2024 йилнинг январ-май ойларида биргина Сhevrolet бренди остидаги 142 891 дона машина сотилган. Бу жорий йилдаги умумий сотув миқдоридан ҳам қарийб 7 мингтага кўп.
Ҳисобот даврида корхоналарнинг ички бозордаги улуши қуйидагича:
- UzAuto Motors – 55,9 фоиз;
- Khorezm Auto – 26,3 фоиз;
- ADM Jizzakh – 11,4 фоиз;
- BYD Uzbekistan Factory – 5,8 фоиз;
- Asaka Motors – 0,4 фоиз;
- SamAuto – 0,1 фоиз.
- Jizzakh Auto – 0,03 фоиз;
Энг кўп сотилган автомобил – Cobalt. Ўтган йил 54 545 дона ушбу моделдаги автомобил сотилган.
Кейинги ўринларда Damas (22 409 дона) ва Tracker (13 438 дона) қайд этилган. Харидорлар 13 326 та Labo'га буюртма берган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилда 402 391 дона автомобил сотилган. Хусусан, UzAuto Motors 353 730 дона (87,9 фоиз), ADM Jizzakh 30 329 дона (7,5 фоиз), BYD Uzbekistan Factory 17 132 дона (4,3 фоиз), Asaka Motors 489 дона (0,1 фоиз), Jizzakh Auto 394 дона (0,1 фоиз), SamAuto 317 дона (0,1 фоиз) автомобилни харидорларга етказиб берган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўзбекистон | 22:40
-
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?
Жаҳон | 22:31
-
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Жаҳон | 22:28
-
Тайван армияси шаҳар ичида жанг олиб бориш бўйича ўқув машғулотларини бошлади
Жаҳон | 21:54
Мавзуга оид

15:39 / 12.06.2025
Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди

16:42 / 29.05.2025
UzAuto Motors Malibu сотувини очганидан бир соат ўтмай шартномалар тугаб қолди

16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”

21:47 / 28.04.2025