Ўзбекистон | 20:08 / 23.05.2025
2986
4 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди

Кўкдала туманидаги 3 та мактабга узоқ масофадан қатнаб ишловчи ўқитувчиларга транспорт харажатларини қоплаб бериш йил бошида тўхтатиб қўйилган. Бунга ушбу мактаблар жойлашган маҳалла аввал Чироқчи тумани таркибида бўлгани ва UzASBO тизимидаги техник масалалар сабаб бўляпти. Масъулларнинг эътиборсизлиги оқибатида педагогларнинг ярим йиллик устамаси куйиб кетиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 3 та мактабнинг айрим педагоглари UzASBO тизимидаги техник масалалар туфайли 5 ойдан бери тегишли устамаларни ололмай келяпти.

Туманнинг Пахталисой маҳалласида жойлашган 47-, 48- ва 51-мактабларда бошқа туманлардан қатнаб ишлайдиган ўқитувчилар бор. Уларга январ ойидан бошлаб йўл-транспорт харажатлари учун устама бериш тўхтатиб қўйилган.

Аёл бошимиз билан эрта тонгдан соат 5-6 ларда қишнинг қаттиқ совуғи-ю, жазирама иссиқларда 3-4 та транспорт алмашиб, тахминан 150 км масофа йўл босиб, иш жойларимизга етиб борамиз ва яна шунча масофа йўл босиб уйга қайтамиз”, – дейилади ўқитувчиларнинг Kun.uz'га йўллаган мурожаатида.

Улар бир неча марта президентнинг виртуал қабулхонасига ва бир марта мактаб вазири Ҳилола Умаровага хат орқали мурожаат қилишган. Лекин натижа бўлмаган.

Устозларга кўра, муаммонинг юзага келиши – аввал Чироқчи тумани таркибида бўлган “Пахталисой” МФЙ янги ташкил этилган Кўкдала тумани таркибига ўтказилгани билан боғлиқ.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, халқ депутатлари Чироқчи тумани кенгашининг 2021 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан, Чироқчи туманидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, жумладан, “Пахталисой” МФЙ янги ташкил этилган Кўкдала тумани таркибига ўтказилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги қарори билан тасдиқланган олис ҳудудлар рўйхатида эса, “Пахталисой” МФЙ Чироқчи тумани таркибида кўрсатилганича қолмоқда. Ушбу ҳолатда, туман кенгашининг қарори билан, 2025 йил январигача устамалар тўлаб келинган.

UzASBO дастуридаги тегишли маълумотлар базалари билан интеграция қилингани орқали иш ҳақи тўловларида молиявий хато ва камчиликларнинг олдини олиш мақсадида, “Пахталисой” МФЙ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхатга асосан Кўкдала тумани таркибига киритилмагани сабаб, ушбу МФЙга бошқа ҳудуддан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама тўловлари тўланиши автоматик равишда тўхтатилган”, – дейилади расмий изоҳда.

ММТВга кўра, ҳозирда тегишли ташкилот ва идоралар билан олис ҳудудлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда. Ҳукумат қарорига ўзгартириш киритилгандан кейин устама тўловлари тўланиши давом эттирилади.

Олий ҳудудлар рўйхатига тузатиш киритилганидан кейин, орада тўланмай қолган ойлар учун устамалар ҳам тўлаб бериладими? Kun.uz'нинг бу саволига вазирлик расмийси: “Афсуски, йўқ. Қонун ортга қайтиш кучига эга эмас”, дея жавоб берди.

Унинг айтишича, устама тўлаш ҳукумат қарорига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қарор чиққан кундан бошлаб қайта бошланади.

Бу ўринда, педагоглар манфаатини ҳимоя қилиши керак бўлган вазирлик муаммо юзага келганидан бери ўтган вақт – 5 ой давомида тезкор ечимни таъминламагани таажжубланарли.

Кўкдала тумани 2021 йил охирида ташкил этилганидан келиб чиқилса, аслида вазирликда 2025 йил январигача ҳукумат қарорини тузатиб қўйиш учун камида 3 йил вақт бўлгани ойдинлашади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти