Исроил ҳарбийлари европалик дипломатлар томонга ўқ узди
Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрини айланиб чиқаётган юқори мартабали Ғарб дипломатлари, фаластинлик расмийлар ва журналистлар иштирок этаётган делегацияни тарқатиш учун огоҳлантирувчи ўқ узди. Ҳарбийлар делегация «тасдиқланган йўналишдан четга чиққани»ни айтмоқда, Женин шаҳри мэри буни рад қилиб, ташриф йўналиши Исроил билан келишилганини билдирди. Франция ва Канада бу ҳаракатларни «қабул қилиб бўлмас», деб атади ва тўлиқ тергов бошлашни сўрамоқда.

21 май куни Исроил аскарлари Ғарб давлатларининг юқори мартабали дипломатлари, фаластинлик расмийлар ва журналистлар иштирок этаётган делегацияни тарқатиш мақсадида огоҳлантирувчи ўқ узди. Делегация Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги шаҳар – Женинни айланиб чиқаётган эди. Бу ҳақда Фаластин маъмурияти ва ҳодиса жойидан олинган телевидение лавҳаларига таяниб, New York Times хабар бермоқда.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган, бироқ бу ҳолат Ғазо ва Ғарбий Соҳилда олиб борилаётган ҳаракатлар туфайли Исроил ва унинг халқаро ҳамкорлари ўртасидаги аллақачон таранглашган муносабатларни янада кучайтирди. Ўқ узиш воқеаси Буюк Британия, Франция ва Канада Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни талаб қилганидан икки кун, Британия эса Исроил билан савдо музокараларини тўхтатганидан бир кун ўтиб содир бўлди.
Ушбу уч давлат дипломатлари чоршанба куни Фаластин маъмурияти вакиллари билан бирга Женин шаҳрини кўздан кечираётган катта дипломатик делегация таркибида бўлган. Фаластин маъмурияти бу ташрифни Исроил ҳарбийлари томонидан қуролли гуруҳларга қарши амалиётлар баҳонасида шаҳарнинг бир четидаги ҳудуд эгаллаб олиниб, қисман вайрон қилинганини кўрсатиш учун ташкил қилган эди.

Бу ҳудуд «Женин қочқинлар лагери» деб аталади. Бу ерда, асосан, 1948 йил атрофидаги урушларда ўз уйларидан қувиб чиқарилган фаластинликларнинг авлодлари яшайди. Видеога кўра, ташрифнинг охирида, делегация аъзолари аскарлардан тахминан 70 метр масофада турган бир пайтда, Исроил аскарлари камида етти маротаба огоҳлантирувчи ўқ узган. Видеоларда кўрсатилишича, ўқ узиш журналистлар билан интервьюлар ўтказилаётган, баъзи расмийлар эса аскарларга орқа қилиб турган пайтда бошланган. Ўқ овозидан сўнг делегация тезда орқага чекиниб, баъзилар ён кўчага яширинди.
Бу жой, 2022 йил май ойида Исроил аскари томонидан фаластинлик журналист Ширин Абу Акла ўлдирилган ҳудудга яқин масофада жойлашган. Исроил ҳарбийларининг баёнотига кўра, огоҳлантирувчи ўқлар делегация «тасдиқланган йўналишдан четга чиққани ва рухсат этилмаган ҳудудга киргани» учун узилган. Ҳарбийлар бу ноқулайлик учун афсус билдирган ва ҳодиса ўрганилаётганини айтган.
Бироқ Женин мэри Муҳаммад Жаррор бу даъволарни рад этди:
«Ташриф йўналиши ҳафтанинг бошида Исроил томони билан келишилган эди. Провокация бўлмаган. Фақат дипломатлар ва журналистлар бор эди, ташриф режаси расмий таклифга илова қилинган».
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро Исроил ҳарбийларининг ҳаракатини «қабул қилиб бўлмас» деб атади ва воқеани тушунтириш учун Исроил элчисини чақиришини маълум қилди. Канада ташқи ишлар вазири Анита Ананд эса Исроилга жиддий хавотирлари етказилиши, тўлиқ тергов ва жавобгарлик кутишини айтган.
Европа Иттифоқининг бош дипломати Кая Каллас ҳам Исроилни отишма содир этган аскарлар учун жавобгарлик белгилашга чақирди: «Дипломатларнинг ҳаётига таҳдид – бу ҳеч қачон қабул қилинмайди», — деди у матбуот анжуманида.
Европа Иттифоқи вакиллари ушбу сафарда иштирок этган камида 20 та дипломатик миссия вакиллари орасида бўлган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда ёзувчилар Microsoft компаниясини судга берди
Жаҳон | 17:24
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
Мавзуга оид

23:02 / 28.06.2025
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди

17:38 / 28.06.2025
Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни тиклайди

08:40 / 28.06.2025
Владимир Путин: Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ортда қолди

07:47 / 28.06.2025