Жаҳон | 08:40 / 28.06.2025
6194
2 дақиқада ўқилади

Владимир Путин: Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ортда қолди

Россия Ғарб молия институтларига қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Эрон ўртасидаги эркин савдо шартномаси май ойида кучга кирганини айтди: «Яхшиямки, Яқин Шарқдаги вазият барқарорлашмоқда. Айтишимиз мумкинки, Исроил ва Эрон ўртасидаги узоқ муддатли можаро ортда қолди».

Путин Беларус пойтахти Минскда бўлиб ўтган ЕОИИ форумида нутқ сўзлади.

ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 97 миллиард долларга етгани ҳақида хабар берган Путин, бу савдо айланмасида миллий валюталарнинг улуши 93 фоизни ташкил этишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Жаҳон банки ва Ғарб молия институтлари билан муносабатлари «қийин ҳолатда»: «Бунинг сабаби бу институтларнинг сиёсий мажбуриятидадир».

Путин Россия Ғарб молия институтларига қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Ғарб давлатлари музлатиб қўйган Россия активлари ҳақида гапирар экан, президент: «Менинг юридик дипломим бор. Олтин-валюта захираларимиз ўғирланиши ҳақида ўйладим. Ўғрилик яширинча содир бўляпти. Бу очиқдан очиқ талон-торож қилишдир. Шунинг учун биз молиявий воситаларимизни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз», деди.

Путин Исроил ва Эрон ўртасидаги муносабатларда кескинликка тўхталар экан шундай деди: «Май ойида Эрон билан (ЕОИИ бўйича) эркин савдо битими фаоллашди. Яхшиямки, Яқин Шарқдаги вазият барқарорлашмоқда. Айтишимиз мумкинки, Исроил ва Эрон ўртасидаги узоқ йиллик можаро ортда қолди. Бу бизга минтақадаги барча давлатлар билан яқинроқ муносабатларни ривожлантиришга йўл очади».

Мавзуга оид