“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ҳургада сизни қуёш, пальма япроқларининг шивири ва тўлиқ қайта тикланиш ҳисси билан кутиб олади. Бу ерда ҳар бир кун Қизил денгиз ёнида қуёш нурлари билан бошланади ва эски шаҳар фонарлари ёруғида шабада билан якунланади.

Фото: Asialuxe Travel
Тур нархига қуйидагилар киради:
🔹 Тўғридан тўғри парвоз (бориш ва қайтиш);
🔹 Меҳмонхонада яшаш;
🔹 Трансфер;
🔹 Тиббий суғурта;
🔹 eSIM – чексиз интернет ва алоқа.
Биринчи рейслар — 30 майдан бошлаб, кейинги парвозлар ҳар жума кунлари.
Турни 1111 қисқа рақам орқали, “Asialuxe Travel” сайтида ва иловасида, шунингдек, офисларимизда банд қилишингиз мумкин.
Қизил денгиз соҳилида сизни нималар кутмоқда?
– Ҳайратланарли даражада тиниқ сув ва маржон қоялар;
– Денгиз саёҳатлари, оппоқ қумли ороллар, мовий лагуналарда сноркелинг;
– Саҳро бўйлаб сайр: қуёш ботишининг майин нури, багги, гулхан атрофида чой;
– Шарқона оқшомлар: рақслар, зираворлар ифори ва мусиқа;
– Оддий бахт: қаҳва билан ҳеч нарса ҳақида ўйламасдан вақт ўтказиш.
Ҳургадада нималарни кўриш мумкин: гўзал жойлар ва ноодатий йўналишлар
Ал-Мина масжиди
Шаҳар меъморчилигининг энг ёрқин дурдоналаридан бири. Оппоқ, нафис ва баланд минораларга эга — гўё денгиз устида сузиб юргандек. Айниқса, кечқурун, ёритгичлар ёқилганда янада гўзаллашади.
Муқаддас Шенуте Копт черкови
Шовқинли курорт шаҳрида осойишталик ва маънавият бурчаги. Бетакрор муҳит, чиройли ўймакорлик ва вақт бу ерда бошқача ўтаётгандек туюлади.
Ҳургада гранд аквариуми
Ноодатий тажриба: сув ости туннелидан юриб, акулалар билан юзма-юз бўлиш, денгиз тошбақалари, скатлар ва Қизил денгиз балиқларини кўриш. Оила ва океанга ошиқ бўлганлар учун идеал.
“Минг бир кеча”
Ҳар оқшом эртакка айланувчи шарқона сарой. Рақслар, мусиқа, театрлаштирилган чиқишлар ва араб афсоналари муҳитидаги ранг-баранг шоу. Фақат бир оқшомга ҳақиқий саргузашт.
Ҳургада музейи
Қадимги Миср артефактлари — мумиёлар, ҳайкаллар, заргарлик буюмлари бўлган замонавий музей. Қоҳира ёки Луксорга бормасдан, Миср тарихига шўнғиш имкони.
Саҳро ва бедуин қишлоқлари
Шаҳар ташқарисига саёҳат — бошқа бир Мисрни очади: сукунат, қумлар ва саҳрода яшовчи одамлар. Бу ерда бедуин чойидан татиб кўриш, туя миниб кўриш ва тўлиқ сукунатда қуёш ботишини кўриш мумкин.
Гифтун ва Маҳмия ороллари
Откриткалардагига ўхшайдиган ороллар: оппоқ қумлар, тиниқ сув ва идеал сноркелинг. Ёлғизлик, гўзаллик ва “фақат шу ерда ва ҳозир” ҳисси.
Ҳургадада дам олишни “Asialuxe Travel” офисларида ва мамлакатдаги барча туристик агентликларда банд қилиш мумкин.
Телефон: 1111
Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/Asialuxe
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
Мавзуга оид

19:00 / 17.06.2025
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда

15:00 / 09.06.2025
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

17:00 / 02.06.2025
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма

17:00 / 24.05.2025