Путин Трампга 9 май куни Кремль яқинида терактларнинг олди олингани ҳақида гапирди
Россия раҳбари бу ҳақда Трампга тасодифан айтмагани, чунки украиналиклар байрам тадбирларидаги чет эллик иштирокчиларга тўғридан-тўғри таҳдид қилгани таъкидланмоқда.

Фото: РИА Новости
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков «Ғалаба куни» байрами олдидан махсус хизматлар Кремль ва Қизил майдон ҳудудида «террорчилик ҳужумлари таҳдидининг олдини олганини» айтди. Бу ҳақда у «Интерфакс» билан суҳбатда маълум қилди.
Унга кўра, Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатда Украина Россияга қарата юзлаб дрон ва «Storm Shadow» ракеталарини учиргани, уларнинг аксарияти уриб туширилганини айтган.
«Президентимиз яқинда нишонланган буюк Ғалаба юбилейи муҳимлигини таъкидлаб, Россия байрам арафасида уч кунлик сулҳ эълон қилганини, шундан сўнг 6 майдан 7 майга ўтар кечаси Украина Россия ҳудудига 524 та дрон учирганини, шунингдек, Американинг «Storm Shadow» ракеталарини учирганини эслатди. Уларнинг деярли барчаси Москвага йўлланди, бир вақтнинг ўзида пойтахт марказида ва Қизил майдонда терактлар таҳдиди олди олинди», деди Ушаков («Storm Shadow» аслида АҚШ эмас, балки Буюк Британия ва Франция томонидан ишлаб чиқарилади ва етказилади).
Ушаковнинг таъкидлашича, Путин «албатта, бу ҳақда Трампга тасодифан айтмаган, чунки украиналиклар байрам тадбирларидаги чет эллик иштирокчиларга тўғридан-тўғри таҳдид қилишган», шунингдек, «хорижий етакчиларни қўрқитишга ва уларнинг Москвага келишига тўсқинлик қилишга» уринган. Россия томони «бу қўрқитиш муаллифлари нацист жиноятчиларни ҳурмат қиладиган ва милитаристик қарашларни тарғиб қилувчилар бўлганини» таъкидламоқчи эди.
Путиннинг ёрдамчиси «икки президентнинг кечаги суҳбатида бу мавзу етарлича батафсил муҳокама қилинди ва буни алоҳида таъкидлаш жоиз», деди.
Унинг қўшимча қилишича, президентлар «Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакатларимиз иттифоқчи бўлиб, фашистлар Германияси ва милитаристик Японияга қарши биргаликда курашгани ҳақида узоқ ва илиқ сўзлашган».
6 ва 7 май кунлари Москва ва Россиянинг бошқа ҳудудларидаги аэропортлар Украина дронларининг ҳужумлари туфайли иш фаолиятини тўхтатди. 8 май куни тушдан кейин Росавиация Москва вилояти аэропортларида вазият барқарорлашгани ҳақида хабар берди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

22:01 / 29.06.2025
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди

21:14 / 29.06.2025
«Отахон» Трамп учун саммит. НАТО давлатлари нимага келишиб олди ва бу Украина учун нимани англатади?

14:40 / 29.06.2025
“IELTS’дан 9 балл, SAT’дан 1600 балл” — Жонс Ҳопкинсдан 380 минг долларлик грант ютган Бобуржон Бахтиёров ҳикояси

08:10 / 29.06.2025