Метронинг 9 та бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши ваъда қилинганди. Бу амалга ошяптими?
Kun.uz Тошкент метрополитенидан олган маълумотга кўра, ишлар икки босқичда амалга оширилади. 1-босқич доирасида “Буюк ипак йўли” бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона очилган, “Амир Темур хиёбони”, “Пахтакор” ва “Беруний” бекатларида якуний қурилиш ишлари қолган. Режадаги қолган бекатларда ишлар қачон бошланиши номаълум.

"Чилонзор" бекати
Ўтган йили ноябр ойида номаълум эркак “Пахтакор” бекатида ҳожатини чиқаргани видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, Тошкент метрополитени 9 та бекатда она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши ва 1-босқич бошланганини эълон қилганди.
Kun.uz шу ишлар ижроси юзасидан Тошкент метрополитени матбуот хизмати билан боғланди. Таъкидланишича, 1-босқичда ҳозирча фақат “Буюк ипак йўли” бекатида шундай махсус хоналар ташкил қилинган.
“Амир Темур хиёбони” ва “Пахтакор” бекатида қурилишнинг якуний босқичи кетмоқда, “Беруний” метро бекатида эса монтаж ва демонтаж ишлари қолган.
“Қурилиш жараёнининг ўзи: ўрнатиш, керакли жиҳозлар билан таъминланиши – умуман ишларни амалга ошириш учун шароит ноқулай. Бу ер устида қилинадиган жамоат ҳожатхоналаридан фарқ қилади. Шунинг ҳисобига чўзилиши мумкин.
Ҳамма бекатимиз ҳар хил ер қатламида жойлашган, шунга қараб ҳаммасидаги қурилишга ҳар хил вақт кетади. Ҳозир бир вақтнинг ўзида “Пахтакор” билан “Амир Темур хиёбони” бекатларида қуриляпти, 90-95 фоиз иши битган. “Беруний”дагисида эса монтаж-демонтаж ишлари кетяпти”, – дейди корхона матбуот котиби Тўйчи Мирзаев.
Ҳозирча 1-босқич қачон якунланиб, махсус хоналар иш бошлаши, қолаверса, 2-босқич қурилиши қачондан старт олиши номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 9 та бекатда қурилаётган ҳожатхоналар пулли бўлиб, унинг нархи тадбиркор томонидан белгиланиши маълум қилинган.
Махсус хоналар қуриладиган бекатлар қуйидагилар:
- “Буюк ипак йўли”;
- “Амир Темур хиёбони”;
- “Мустақиллик майдони”;
- “Пахтакор”;
- “Олмазор”;
- “Беруний”;
- “Чорсу”;
- “Дўстлик”;
- “Бодомзор”.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

21:42 / 24.06.2025
Метродаги профилактика ишларида қатор камчиликлар аниқланди – Транспорт прокуратураси

15:40 / 24.06.2025
Чилонзорда яна дарахтлар кесилди. Экология органи сукутда

10:10 / 24.06.2025
«Қурувчилар» ва «Янгиобод» метро бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати тўхтатилади

16:30 / 23.06.2025