Жамият | 10:10 / 24.06.2025
2771
1 дақиқада ўқилади

«Қурувчилар» ва «Янгиобод» метро бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати тўхтатилади

«Қипчоқ–Янгиобод–Қипчоқ» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Тошкент метрополитенининг Ерусти ҳалқа йўли йўналишининг «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлари амалга оширилмоқда.

Режали профилактик ишларни кейинги навбатини амалга ошириш учун 2025 йил 28 июн санасида бошлаб, «Қурувчилар» (12-бекат) — «Янгиобод» (6-бекат) бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.

Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, «Қипчоқ–Янгиобод–Қипчоқ» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. 

Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.

Мавзуга оид