Тошкент ва Самарқанд вокзалларида инфокиоскалар иш бошлади
Тошкент ва Самарқанддаги темирйўл кассалари ва вокзалларида инфокиоскалар жорий этилмоқда. Хўш, бу фойдаланувчиларга қандай қулайликлар яратади?
Инфокиоскалар йўловчиларга чипталарни тез ва навбатсиз харид қилиш, поезд жадвали ҳақида маълумот олиш ва тўловларни амалга ошириш имконини беради. Уларни ишга туширишдан мақсад инфратузилманинг рақамлаштирилишини таъминлашдан иборат.
Инфокиоскалар орқали йўловчилар поезд жадвалини кўриш, маршрут танлаш, жой мавжудлигини текшириш ва чипта харид қилиш каби хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Бунинг асосий афзаллиги шундаки, йўловчилар банк карталари, шу жумладан UzCard, HUMO ва Visa орқали тўловларни амалга ошириш имкони бор.
Бу тўлов тизими нафақат маҳаллий йўловчилар, балки хорижий туристлар учун ҳам қулайлик яратади, чунки халқаро тўлов карталаридан фойдаланиш мумкин.
Инфокиоскалар жорий этилиши нафақат рақамли тўлов тизимларини ишга туширади, балки аҳолининг нақд пулдан чекланган ҳолда фойдаланишга ўрганишига ёрдам беради. Бу жараён мамлакатда рақамли молиявий саводхонликни оширишга ва нақд пулсиз тўлов маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Инфокиоскаларда бир неча тилдаги интерфейс мавжуд. Бу хорижий сайёҳларга чипта харид қилишда қийинчиликларсиз ҳаракат қилиш имконини беради. Бундан ташқари, халқаро банк карталарини қабул қилиш туристлар учун яна бир муҳим қулайликдир, чунки улар валюта алмаштиришга эҳтиёж сезмасдан тўғридан-тўғри чипта харид қилиш мумкин.
Ҳозирда инфокиоскалар Тошкент шаҳрининг Шимолий ва Жанубий вокзалларида, шунингдек, Самарқанд вокзалларида фаол ишламоқда. Яқин келажакда эса уларни республикадаги барча вокзалларга жорий этиш режалаштирилган.
Албатта бу жараёнда қури лмаларни жорий этишда баъзи муаммолар юзага келиши мумкин. Масалан, кекса ёшдагилар инфокиоскалардан фойдаланишда қийналишлари мумкин. Бу муаммоларни бартараф этиш учун вокзалларда маслаҳатчи ходимлар ёрдами йўлга қўйилади. Шунингдек, инфокиоскалардан фойдаланишда навбатлар кузатилмаслиги учун вокзаллардаги аҳоли оқими таҳлил қилинади ва эҳтиёжга қараб қўшимча инфокиоскалар ўрнатилади.
Инфокиоскалар онлайн тўловларни қабул қилиш имкониятига эга. Бу эса ўз навбатида йўловчиларга тўловларни тез ва хавфсиз амалга ошириш имконини беради. Барча инфокиоскаларда интернет алоқаси билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш мақсадида резерв интернет каналлари ўрнатилади.
Инфокиоскалар Ўзбекистондаги транспорт соҳасида рақамлаштириш жараёнини янада ривожлантиришга ёрдам бермоқда. Улар йўловчиларга тез ва қулай хизмат кўрсатиш имконини беради, шунингдек, нақд пулсиз тўлов маданиятини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Ушбу қурилмаларнинг жорий этилиши республикадаги транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва рақамлаштириш жараёнини тезлаштиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Ўзбекистонда "ақлли" логистика омборларини қуради
Иқтисодиёт | 16:04
-
Путин Эронга берилган зарбаларни «оқлаб бўлмайдиган» деб атади
Жаҳон | 15:59
-
Иккиламчи автомобил бозори: Chevrolet ва Kia автомобиллари арзонлашди, BYD моделлари қимматлашди
Иқтисодиёт | 15:52
-
🔴 LIVE: Эрон Россияга юзланди. Путин ёрдам берадими?
Жаҳон | 15:45
Мавзуга оид

20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

18:28 / 09.09.2024
Тошкент-Марказий темирйўл вокзалида чипта ҳақиқийлигини текширувчи турникет ишга тушди

19:07 / 31.07.2024