Ўзбекистон | 18:14 / 28.02.2025
2686
1 дақиқада ўқилади

Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

Қорақалпоғистон Республикаси маркази Қозоғистоннинг Бейнеу шаҳри билан поезд қатнови орқали боғланади.

28 февралдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги йўловчи поезди қатнови бошланади, деб хабар берди «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳридан Қозоғистоннинг Бейнеу шаҳрига поезд қатнови йўлга қўйилади. Поезд ҳафтасига 2 марта, душанба ва жума кунлари қатнайди.

Компания маълумотларига кўра, поезд Нукусдан соат 00:40 да жўнаб, Бейнеу бекатига соат 11:40 да етиб боради. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган поезд соат 16:26 да Манғистау вилоятидан йўлга чиқиб, 03:35 да Қорақалпоғистонга етиб боради.

Мавзуга оид