Германия Киевга бериладиган қурол-яроғ ҳақидаги маълумотларни қисқартиради
Германиянинг янги ҳукумати келажакда Украинага қурол-яроғ тизимлари етказиб берилиши ҳақидаги маълумотни сезиларли даражада қисқартиради, деб хабар берди Reuters манбага таяниб.

Фото: Julian Stratenschulte/dpa
Германиянинг янги ҳукумати Украинага қурол тизимлари етказиб берилиши ҳақидаги маълумотларни янада сезиларли даражада қисқартиради. Бу ҳақда 9 май, жума куни ҳукумат доираларидаги манбага таяниб, Reuters агентлиги хабар берди. Мақсад Россияга стратегик устунлик бермаслик учун маълумотларни эълон қилишда «ноаниқликка» эришишдир, деди агентлик манбаси.
Унинг сўзларига кўра, натижада Германия ҳукумати сайтида Киевга Германия томонидан етказиб берилган ҳарбий техникалар рўйхатини чоп этиш тўхтатилиши эҳтимолдан холи эмас. Депутатлар ва оммавий ахборот воситаларининг босими остида Германия расмийлари ушбу рўйхатни 2022 йил 21 июндан бошлаб мунтазам равишда янгилаб келмоқда.
Франция президенти Эммануэл Макрон Германия канцлери Фридрих Мерцнинг 7 май куни Парижга ташрифи чоғида Украина учун алоҳида қурол тизимлари ҳақида энди очиқ гапирмасликка келишиб олганликларини айтди. «Шунинг учун ҳам биз маълум соҳалар бўйича аниқ маълумот бермасликка қарор қилдик», деди Франция раҳбари Германия Украинага TAURUS қанотли ракеталарини етказиб берадими, деган саволга жавоб қайтарар экан.
Макроннинг сўзларига кўра, томонлар матбуот анжуманларида қурол тоифалари ва моделлари ҳақида гапирмайди, «чунки Россия армияси ҳам саволларга жавобларни ёзиб олиши мумкин».
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

19:32 / 24.05.2025
Россия ва Украина 307 нафар ҳарбий асирни алмаштирди

14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди

13:59 / 24.05.2025
Мерц Сини Украинада ўт очишни тўхтатишга ёрдам беришга чақирди

13:12 / 24.05.2025