Тарихда илк маротаба қотиллик қурбони судда сунъий интеллект ёрдамида гапирди
Марҳум шахснинг оиласи сунъий интеллект ёрдамида унинг сиймосини тиклаб, судда гапиртиришга муваффақ бўлди.

Фото: Видеодан кадр
АҚШ тарихида биринчи марта сунъий интеллект (СИ) ўлган шахсга ўз қотилига ҳукм ўқилиши чоғида судда «сўзлаш» имконини берди. Аризонада 2021 йилда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юзага келган жанжалда отиб ўлдирилган Кристофер Пелки оиласи унинг номидан видеомурожаат яратиш учун сунъий интеллектдан фойдаланди.
Ташаббус Кристофернинг синглиси Стейси Уэлс томонидан илгари сурилди, у эри ва дугонаси (иккаласи ҳам сунъий интеллект бўйича мутахассис) билан биргаликда видеони тайёрлади.
Мурожаатда Пелки ўз қотили Габриэл Хоркаситасни кечирганини маълум қилди.
«Мени отиб ўлдирган Габриэл Хоркаситас бу қилмишидан чуқур афсусда, балки бошқа ҳаётда биз дўст бўлишимиз мумкин эди. Мен кечиримли бўлишга ва кечиримли Худога ишонаман. Ҳар доим ишонганман ва ҳозир ҳам ишонаман», деди Пелки сунъий интеллект ёрдамида.
Таъкидланишича, судья Тодд Ланг видеодан таъсирланиб, Хоркаситасни қотиллик учун 10,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди, бу эса прокуратура талаб қилган 9,5 йилдан кўпроқ эди.
Аризона Олий суди бош судьяси Энн Скотт Тиммер СИ «адлия тизимида катта самарадорликни яратиш ва юридик маълумотга эга бўлмаганларга ўз ишини яхшироқ ифодалашда» ёрдам бериш учун салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.
Бироқ, СИ нотўғри ишлатилса, адолатга тўсқинлик қилиши ёки ҳатто ўзгартириши ҳам мумкинлигини айтди.
«Энг яхши ёндашув - мувозанатли ёндашув. Шу муносабат билан суд сунъий интеллектдан фойдаланишни ўрганиш ва ундан қандай яхши фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш учун сунъий интеллект қўмитасини тузди... Сунъий интеллектдан фойдаланадиганлар, жумладан судлар ҳам қарорларнинг тўғрилиги учун жавобгардир», деди у.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ғазо жанубидаги Хон-Юнус аҳолиси эвакуациясини талаб қилмоқда
Жаҳон | 08:07
-
Хитой ЕИни «глобал барқарорлик» учун ўзаро ҳамкорликка чақирди
Жаҳон | 08:03
-
МРБ Россиянинг сайловларга аралашувига оид ҳисоботдаги хатоликлар ҳақида маълумот берди
Жаҳон | 07:56
-
Исроилнинг Ғазога эрталабки ҳужуми оқибатида 29 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 07:44
Мавзуга оид

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025
“Ваъда қилган товон пулини бермай юришибди” — Фарғонадаги портлашда тўрт жигарини йўқотган ая

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

16:59 / 23.06.2025