Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ЕИни «глобал барқарорлик» учун ўзаро ҳамкорликка чақирди
Пекин ва Брюссел шериклик ва ҳамкорликка амал қилиши керак — Ван И.

Фото: Anadolu Agency
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Европа Иттифоқини глобал барқарорликни таъминлаш учун Пекин билан ишончли, кучли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга чақирди.
Global Times нашрининг ёзишича, Ван И Германия, Францияда бўлиб, 30 июндан 6 июлгача Европада бир қатор учрашувлар ўтказади.
Куни кеча ташриф доирасида Хитой дипломатияси раҳбари Белгия бош вазири Барт де Вевер билан музокараларда иштирок этди.
Ван И бу йил Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 50 йил тўлишини эслатиб, ҳозирги халқаро вазиятда Пекин ва Брюссел шериклик ва ҳамкорлик тамойилларига амал қилиши зарурлигини таъкидлади.
«Хитой ва ЕИ глобал барқарорлик йўлида ишончли, кучли ва ўзаро манфаатли шерикларга айланиши керак. Иккала томон ҳам мулоқотни, ўзаро тушунишни кучайтириши, ишончни мустаҳкамлаши ва кўп томонлама тизим ва эркин савдони биргаликда қўллаб-қувватлаши керак», деб таъкидлади вазир.
Белгия бош вазири де Вевер, ўз навбатида, мураккаб геосиёсий муҳитда мавжуд тафовутларга қарамасдан, Европа ва Хитой ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва мулоқотни ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратди.
Шунингдек, у Белгия кўп томонлама сиёсат тарафдори эканини, Европанинг стратегик мухториятини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашини ва бўлажак ЕИ-Хитой саммитидан ижобий натижалар кутаётганини таъкидлади.
Де Вевер, айниқса, Брюссел «ягона Хитой» сиёсатига қатъий риоя қилишини таъкидлади. Томонлар Украинадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нефт – дунё иқтисодиётининг юраги
Молия | 23:17 / 09.08.2025
-
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ
Жаҳон | 22:29 / 09.08.2025
-
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState
Жаҳон | 21:33 / 09.08.2025
-
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
Иқтисодиёт | 21:11 / 09.08.2025
Мавзуга оид

22:29 / 09.08.2025
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ

14:40 / 09.08.2025
Канада Россиядан денгизда етказилган нефт учун чекланган нархни пасайтиради

11:06 / 09.08.2025
Трамп Intel раҳбарини Хитой билан яқинлашиб кетганликда айблаб, истеъфо беришга чақирди

08:50 / 09.08.2025