Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ Россиянинг сайловларга аралашувига оид ҳисоботдаги хатоликлар ҳақида маълумот берди
2016 йилги АҚШ президентлиги сайловларига Россиянинг аралашувини баҳолашда кўплаб процессуал қонунбузарликларга йўл қўйилгани келтирилган ҳисобот эълон қилинди.

Фото: Evelyn Hockstein/Reuters
АҚШ Марказий разведка бошқармаси 2016 йилги президентлик сайловларига Россиянинг аралашувини баҳолашда кўплаб процессуал қонунбузарликларга йўл қўйилгани келтирилган ҳисоботни эълон қилди. Унда аввалги баҳолаш сиёсий сабабларга кўра амалга оширилган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
2016 йилги сайловларда Республикачилар партиясидан Доналд Трамп, Демократлар партиясидан эса Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлиги учун курашган. Ҳужжатда кўрсатилишича, Россиянинг аралашуви ҳақидаги баҳолаш «юқори мартабали россиялик амалдорларнинг очиқчасига намоён бўлган хатти-ҳаракатлари ва давлат томонидан назорат қилинадиган ОАВ фаолияти асосида» амалга оширилган.
«Таҳлилчиларнинг аксарияти Клинтонни қоралаш Трампни қўллаб-қувватлаш билан баробар, деган хулосага келган», — дейилади ҳисоботда.
Бу борадаги таҳлилларни ўтказишни 2025 йил май ойида Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Жон Ретклифф буюрган. У 2020-2021 йиллар Доналд Трамп даврида разведка бошқармасига раҳбарлик қилган ва 2025 йил январда, Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганидан кейин яна лавозимга қайтган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер офиси Россиянинг Америка президентлиги сайловларига аралашуви ишини тергов қилганди. 2018 йил февралда идора ишда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан айблов хулосасини чоп этган. 9 ой давомида тайёрланган ҳужжат 40 га яқин саҳифага эга эди. Унда 13 россиялик исми тилга олинган. Махсус прокурор маълумотларига кўра, ушбу россияликларнинг барчаси АҚШ президенти сайловлари натижаларига таъсир қилмоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқмаган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
-
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари
Иқтисодиёт | 22:24 / 02.08.2025
Мавзуга оид

13:18 / 02.08.2025
Трамп: «Медведевга айтинглар, тилини тийиб юрсин»

23:12 / 01.08.2025
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди

13:16 / 01.08.2025
Трамп Жанубий Корея билан савдо келишуви ҳақида эълон қилди

12:32 / 01.08.2025