Жаҳон | 17:27 / 07.05.2025
9029
3 дақиқада ўқилади

Ташқи душман образи сиёсий мақсадларда бўрттириляпти — таҳлилчилар Ҳиндистон–Покистон низоси ҳақида

Ҳиндистоннинг Кашмирдаги терактлар важи билан сув шартномасидан чиқиб, Покистонга зарбалар йўллаши, Покистон бунга самолётларни уриб тушириш билан жавоб қайтариши – вазият сўнгги ўн йилликлардаги энг кескин нуқтага борганидан дарак бермоқда. Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида сиёсий таҳлилчилар мавзу борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Бектош Бердиев: Бугунги кунда Покистон томони бир қанча давлатларга мурожаат қилиб, Кашмирда содир бўлган террористик акт билан боғлиқ воқеаларни тергов қилишни сўраяпти. Ҳиндистон томони эса аксинча, бу ерда аниқ Покистоннинг қўли бор деган даъво билан чиқяпти. Ҳиндистон деярли барча соҳаларда Покистондан устун, лекин муаммонинг мураккаб жиҳати – икки давлат ҳам ядро қудратига эга.

Кеча тунда Ҳиндистон ракета зарбалари йўллади. Ҳиндистондаги ҳозирги сиёсий муҳитга қарасак, Нарендра Моди – миллатчи “Бҳаратия Жаната” партияси лидери, у ўз сайловчилари олдидаги обрўйини кўтариш, ташқи душман образини яратишга уринаётган бўлиши мумкин. Моди Эрон орқали катта урушни истамаслиги ҳақида Исломободга хабар йўллади деган гап-сўзлар ҳам тарқалди.

Таъкидлаш кераки, юқоридаги каби мотивлар Покистонда ҳам бор: кўплаб ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммолар мавжуд бўлиб турган бир пайтда, сиёсатчиларга ташқи душманнинг борлиги қўл келади.

Камолиддин Раббимов: Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги конфликт бугун бошлангани йўқ. Бу икки давлат мустақил бўлганидан буён давом этяпти. Бугун Ҳиндистон аҳоли сонига кўра дунёдаги энг катта давлат. Статистикаларга кўра, Ҳиндистонни дунёнинг энг йирик иқтисодиётига айланиш истиқболи кутаётган бўлиши мумкин. Лекин Ҳиндистонда фундаментал муаммолар ҳам бор: жуда катта камбағаллар синфи мавжуд.

Ҳиндистон ҳокимияти салкам 20 йилдан бери ултра миллатчилар қўлида. Ҳиндистон сиёсий элитасида тарихий комплекс мавжуд, бу давлатни бир вақтлар мусулмонлар – Бобурийлар бошқарган, кейинги асрларда эса Буюк Британия мустамлака қилди. Бугун Ҳиндистон сиёсий элитасида мана шу комплекслар учун ўч олиш интилишлари кўзга ташланади. Жумладан, кўплаб катта-катта тарихий масжидлар ёпилди, фақат баъзиларига тегинолмаяпти, чунки улар бугун Ҳиндистон рамзлари.

Ҳиндистон аҳолиси таркибининг 15 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Кейинги даврда Ҳиндистон Исроилнинг, Америка Қўшма Штатларининг ва англосаксонларнинг йирик иттифоқчиларидан биттаси. Шунингдек, Россия билан ҳам ўзаро алоқалари совет давридан буён мавжуд. Бугун Ҳиндистон ҳақиқатда кўп векторли сиёсат юритади, фақатгина бир давлатни рақиб деб билади, бу – Хитой.

Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти