Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
Шу кунгача Hindustan Aeronautics Limited давлат ташкилоти маҳаллий аэрокосмик саноатда устунлик қилиб келган. Энди эса хусусий корхоналар ҳам икки моторли қирувчи самолётларни ишлаб чиқаришда «тенг имкониятларга» эга бўлади.

Фото: Reuters
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий ҳарбий самолётларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқишга рухсат беради. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
«Давлат компаниялари ва хусусий корхоналар икки моторли қирувчи самолётларни қуришда «танлов асосида» «тенг имкониятларга» эга бўлади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳинд фирмалари «ҳам мустақил, ҳам қўшма корхона ёки консорциум сифатида» ариза беришлари мумкин. Bloombergʼнинг ёзишича, шу кунгача Hindustan Aeronautics Limited давлат ташкилоти маҳаллий аэрокосмик саноатда устунлик қилиб келган, хусусий компаниялар эса асосан самолётлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан чекланган.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу қадам Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Хитой ва Покистон билан давом этаётган таранглик шароитида мудофаа соҳасида ўзини ўзи таъминлашга қаратилган кенг қамровли интилишига мос келади. Бундан ташқари, Ҳиндистон ҳарбийлари Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар фонида муҳим қуролларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш кераклигини қайд этиб келади.
«Ҳиндистонга ўзининг бир моторли Tejas қирувчиларини яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ўнлаб йиллар керак бўлди ва энди унинг олдида нисбатан қийин вазифа турибди — асосан Россияда ишлаб чиқарилган самолётлардан иборат эскираётган парк учун икки моторли самолётларни қуриш», — дейилади хабарда.
2025 йил 22 апрел куни Кашмирнинг Ҳиндистон томонидан назорат қилинадиган Паҳалгам шаҳрида туристлар ҳужумга учраган эди. 26 кишининг ўлимига олиб келган воқеада Ҳиндистон Покистонни айблаган. Натижада, икки мамлакат ўртасидаги вазият кескинлашди. Бунга жавобан Ҳиндистон Қуролли кучлари «Синдур» операцияни бошлаб, Покистон ҳудудидаги террорчиларнинг тўққизта объектига зарба берди.
28 апрел куни Ҳиндистон Франция ҳукумати билан 26 та Rafale-M ва Rafale-D қирувчиларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Битимнинг умумий қиймати 7,4 миллиард долларни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжонда етти нафар журналист узоқ муддатга қамалди
Жаҳон | 13:20
-
«Бу сафар Европа ёрдам бера олмайди» – Европа вакилларининг Эрон билан музокаралари самарасиз якунланди
Жаҳон | 13:16
-
Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши мумкин
Ўзбекистон | 13:09
-
Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?
Ўзбекистон | 12:58
Мавзуга оид

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

21:50 / 17.06.2025
Ҳиндистон Покистонга оқадиган дарёларнинг «ортиқча сувини» ўз ҳудудига йўналтирмоқчи

21:10 / 13.06.2025