«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
Қарши клуби тарихда тўртинчи марта нуфузли совринни қўлга киритди.

Фото: Uzbekistan PFL
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда амалдаги чемпион, Қаршининг «Насаф» клуби ва кубок соҳиби «Андижон» ўзаро беллашди.
Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида 13 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди.
72-дақиқада бош ҳакам Илгиз Танташев андижонликлар дарвозаси томон пеналти белгилади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Ҳусайн Норчаев бу имкониятдан унумли фойдаланди – 1:0. Бу натижа ўйин охирига қадар ўзгармади.
Шу тариқа, «Насаф» ўз тарихида 4-марта Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди. Бу ўзбек футболидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Суперкубогида «Пахтакор» ва «Локомотив» 2 мартадан, «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» 1 мартадан ғалаба қозонган.
Ўзбекистон Суперкубоги-2025
Тошкент, 27 май, «Бунёдкор» стадиони
НАСАФ (Қарши) – Андижон 1:0
Гол: Ҳусайн Норчаев 72 (пен)
НАСАФ: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Акмал Мозговой, Драган Черан (Зафармурод Абдираҳматов, 90), Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев, 65), Ҳусайн Норчаев, Стефан Чолович (Рубин Ҳебай, 65),Шуҳрат Муҳаммадиев (Игор Голбан, 90), Ойбек Бозоров, Умарбек Эшмуродов.
АНДИЖОН: Валижон Раҳимов, Исломбек Маматказин, Абдулвоҳид Ғуломов, Алтин Крезиу (Дамин Темиров, 75), Илҳомжон Абдуғаниев (Мирзад Механович, 75), Ислам Машуков (Рустам Турдимуродов, 73), Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов, Муҳаммадкарим Тоиров, Лука Ускокович, Бектемир Абдуманнонов.
Огоҳлантириш: Акмал Мозговой (24), Усмонали Исмоналиев (71)
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Ўзбекистонда академик лицейларга қабул бошланди
Ўзбекистон | 09:31
-
VOLLKRAFT: UzAuto Trailer Ўзбекистоннинг янги экспортбоп брендини тақдим этди
Ўзбекистон | 09:00
-
Тошкент вилоятида электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди
Жамият | 08:59
Мавзуга оид

22:28 / 03.06.2025
Андижонда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир этилди

21:23 / 02.06.2025
Андижонда фуқаро заправка ҳудудида 2 та бўри боқиб келгани маълум бўлди

19:03 / 28.05.2025
Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia-2 бошқа автомобиллар билан тўқнашди

23:01 / 26.05.2025