Жаҳон | 18:43 / 07.05.2025
6454
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад ўтказилди

7 май куни Остона шаҳрида II жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди. Маросимда Қозоғистон қуролли кучларининг 200 дан ортиқ ҳарбий техника, 66 та вертолёт ва ҳарбий самолётлари намойиш қилинди.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Маросимда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва ушбу мамлакатга давлат ташрифи билан келган Ветнам Коммунистик партияси МҚ Бош котиби То Лам қатнашди.

Қозоғистон президенти матбуот хизматига кўра, парад ўтказилаётган майдонда уруш фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилганлар, дипломатик корпус вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат 5 мингдан ортиқ меҳмон йиғилган. Шунингдек, парад барча вилоятларда экранлар орқали ва интернетда жонли эфирда ҳам намойиш қилинди.

Тўқаев ўз нутқида ушбу ғалаба миллий тарихнинг ажралмас қисми ва бутун дунё учун муҳим сабоқ бўлганини таъкидлаган.

Остонадаги парадда Қозоғистон Қуролли Кучларининг барча бўлинмалари ва бошқа ҳарбий тузилмаларидан 4 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этди. 200 дан ортиқ қурол ва ҳарбий техника, шунингдек, 66 вертолёт ва ҳарбий самолётлар жалб қилинган.

Колонна таркибида илк бор «Бук» ва «Тор» зенит-ракета комплекслари, «Барис», «Алан», «Айбар», «Таимас», «Террех» ғилдиракли жанговар машиналари, шунингдек, минадан тозалаш роботлари ўрнатилган махсус машиналар намойиш қилинди.

Ички мудофаа-саноат комплекси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилган жанговар техникалар, учувчисиз учиш аппаратлари намойиш қилинди.

Тадбирнинг авиашоуга айланган қисмида 25 та вертолёт, А-400 ҳарбий транспорт самолёти, Л-410 йўловчи самолёти, Би-300 патрул самолёти ва Су-30СМ қирувчи самолётлари ҳаво ҳудудидан учиб ўтди.  

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти