Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5,3 млрд сўмлик дорилар тўхтатиб қолинди
Мамлакатга сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Видеодан кадр
Хусусан, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан юртимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлар номига юборилган товарлар ортилган 2 та “ГАЗ” русумли юк автотранспорт воситалари Тошкент вилоятидаги “Яллама” чегара-божхона постига “қизил йўлак”да кириб келганларидан сўнг, уларни тўлиқ божхона кўригидан ўтказиш мақсадида божхона ходими кузатуви остида, белгиланган манзил божхона постига йўналтирилди.
Лекин, ярим йўлда божхона ходими машиналарни белгиланган манзилгача кузатиб бормасдан, уларни назоратсиз қолдириб, эркин ҳаракатланишларига замин яратган.
Бундан фойдаланган ҳайдовчилар йўналишни ўзгартириб, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи фуқаронинг хонадонига боришган.
Сўнгра Россия ва Қозоғистондан китоб, аксессуар ва кийим-кечаклар орасига яширган ҳолда олиб келинган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, “Актовегин”, “Клексан”, “Ремаксол” каби 214 номдаги жами 52 459 дона дори воситаларини юк машинасига ўрнатилган божхона муҳрини бузмаган ҳолда хонадонга тушириб, белгиланган манзил божхона пости томон йўлга чиққан вақтларида улар Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитасининг шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.
Сифати кафолатланмаган ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 5 млрд 353 млн сўмни ташкил этади.
Терговга қадар текширув давомида, ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган Қозоғистон фуқароси мазкур товарларни қўшни давлатдан мамлакатга ўтказиб беришлари эвазига юк автомашиналари ҳайдовчиларига 2000 АҚШ доллари ваъда қилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юк машиналари ҳайдовчилари ва дори воситалари туширилган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадон эгасига нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, хизмат мажбуриятини тўлақонли бажармай, хориждан ноқонуний олиб келинган дори воситаларини юк машиналаридан тушириб қолдирилишига замин яратган “Яллама” чегара-божхона пости инспекторининг хатти-ҳаракатларига нисбатан тергов давомида ҳуқуқий баҳо берилади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон олий раҳбари вафот этган тақдирда уч нафар ўринбосари номини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:42
-
Беларус мухолифати вакили Сергей Тихановский қамоқдан озод этилди
Жаҳон | 19:22
-
"Президент ташрифи бўлиши аниқ, лекин вақти номаълум" - Британия элчиси билан суҳбат
Ўзбекистон | 19:10
-
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 19:06
Мавзуга оид

19:04
«Аэрофлот» Москвадан Самарқандга мунтазам парвозларни тиклайди

14:23
Россия ва Украина ҳалок бўлган аскарлар жасадини алмашди

10:05
Эстония Россия билан чегарада мудофаа чизиғини қуришни бошлади

09:30