ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
Шу каби муаммога дуч келган фуқаролардан бири ижтимоий тармоқларда очиқчасига Украинани қўллаб-қувватлаб келган ва Россияни босқинчи деб атаган.

Фото: РИА Новости
Қозоғистонликлар Россияга киришда тобора кўпроқ рад жавобини олмоқда. Бундай ҳолатга «Адолат йўли» бирлашмаси ижрочи директори Дидар Смагулов дуч келди. Facebook ижтимоий тармоғида ёзишича, Россия чегарасида ФХХ чегара хизмати унга мамлакатга кириш умрбод тақиқланганини маълум қилган. Смагулов очиқчасига Украинани қўллаб-қувватлайди: у ижтимоий тармоқларда Россияни босқинчиси деб атаган, Украина шиорлари ва байроғини жойлаштирган. 2024 йилда у АҚШ Давлат департаментининг собиқ раҳбари Энтони Блинкендан коррупцияга қарши курашда фаолияти учун мукофот олган.
Россияга киришга қўйилган тақиқ масаласи Telegram ҳамда Facebookʼда фаол муҳокама қилинмоқда ва Смагулов бунга дуч келган ягона одам эмас. Қозоғистонлик Ержан Батешовнинг айтишича, уни Остонада самолётга чиқаришмаган. Унинг сўзларига кўра, чипта расмийлаштирган ва тўловни амалга оширган бўлишига қарамай, рейсга рўйхатдан ўтишда фамилияси йўловчилар орасида бўлмаган.
«Рейсларга хизмат кўрсатиш бўйича кассага ўтишимни сўрашди. У ерда менга Россияга киришим учун тақиқ қўйилганини маълум қилишди», — деб ёзади Батешов. У ижтимоий тармоқларга Украина Қуролли кучларининг Россия нефт объектларига ҳужумларига оид роликларни жойлаган. Қозоғистонлик яна бир фуқаро Элия Ахетованинг маълум қилишича, унга 2022 йил мартидан бошлаб Россияга кириш 10 йил муддатга тақиқланган.
Таъкидланишича, қозоқларнинг Россияга киришига қўйилган тақиқ Украина фуқароларига қўллангани каби оммавий характерга эга эмас. Украиналикларнинг РФ ҳудудига киришга уринишлари сўроқлар, чегарада пухта текширишлар, шунингдек, 20 йилдан 50 йилгача бўлган муддатга расмий кириш тақиқини олиш ҳолатларини келтириб чиқаради.
Смагулин ва бошқа қозоғистонликларга қўйилган тақиқ муаммосига Қозоғистон ТИВ раҳбари ўринбосари Акан Раҳметуллин изоҳ берди. «Сабаблар ҳар хил бўлиши мумкин ва одатда бу мамлакат сабабларни ошкор қилмаслик бўйича тўлиқ суверен ҳуқуққа эга», — дейди у. Вазир ўринбосари ўзида Қозоғистон фуқароларининг Россияга кириши тақиқланган рўйхат йўқлигини маълум қилди. Апрель ойида Россияга киришнинг янги қоидалари кучга кирган ва ҳар бир чет эл фуқароси учун рақамли профил шакллантирилмоқда.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик эркак судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

09:41 / 07.06.2025