Газ қуйиш шохобчаларида метан нархи 5200 сўмгача қимматлашди
1 майдан бошлаб газ қуйиш шохобчалари учун табиий газ нархи 1 куб метр учун 1800 сўмдан 2500 сўмгача (+38,9 фоиз) оширилди. Натижада метан нархи истеъмолчилар учун 5200 сўмгача кўтарилган. Шунингдек, биржа савдоларида пропан нархи ҳам охирги 10 кунликда қарийб 15 фоизга қимматлашган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги газ тўлдириш шохобчаларида метан нархи 1 куб метр учун 5200 сўмгача ошган.
Бунга 1 майдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий қилингани асосий сабаб сифатида келтириляпти. Газ қуйиш шохобчалари учун табиий газ нархи 1 куб метр учун 1800 сўмдан 2500 сўмгача (+38,9 фоиз) оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президент ҳукуматга газ ва электр энергияси тарифлари ўзгаришини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берганди. Нархлар режалаштирилганидек 1 апрелдан эмас, балки 1 майдан ошди. Қарор аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилингани айтилганди.
Маълумот учун, 2023 йил сентябрда қабул қилинган ҳукумат қарорида 6 ой давомида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида метан газ нархи 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги белгиланганди. Ушбу давр тугаши муносабати билан 2024 йил 1 апрелдан бир куб метр учун максимал нарх 3250 сўмдан 3350 сўмгача оширилиб, имтиёзли давр яна икки ойга узайтирилди. 1 июндан эса энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланиб, унинг амал қилиш муддати 31 июлгача ўзгартирилди.
Бугунги кунгача метан республиканинг турли ҳудудларида 3950 сўмдан 4250 сўмгача бўлган нархларда сотиб келинаётганди.
Сўнгги кунларда пропан нархларида ҳам сезиларли ошиш кузатиляпти. Хусусан, биржа савдоларида 18 апрел ҳолатига пропаннинг 1 тоннаси 5 млн 244 минг сўмдан сотилган бўлса, бу 29 апрелга келиб 6 млн 14 минг сўмгача ёки 14,7 фоизга қимматлашган.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
Ўзбекистон | 20:52
-
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
Ўзбекистон | 20:32
-
Наманганда бир суткада 2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди
Ўзбекистон | 20:16
-
Patriot ва HIMARS учун ракеталарни Европада ишлаб чиқариш бошланади
Жаҳон | 20:14
Мавзуга оид

13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди

13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи

11:55 / 28.04.2025
Электр ва газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

12:53 / 17.04.2025