Нодавлат таълим хизматлари учун лицензиялашнинг янги тизими жорий қилиниши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда таъкидланишича, сўнгги йилларда таълим соҳасида хусусий секторга берилган имкониятлар туфайли 71 та хусусий олийгоҳ ва 51 та хусусий техникум ташкил этилиб, уларда 500 минг нафарга яқин талаба ва ўқувчилар таълим олмоқда. Бунинг натижасида мамлакатда олий таълим билан қамров 9 фоиздан 42 фоизга ошди.
Албатта, бугунгача амалга оширилган ишлар кўплаб ёшларнинг касбий ва олий маълумот олишига имкон яратди. Аммо, нодавлат таълим ташкилотларининг барчасида ҳам таълим сифати бирдек таъминланмаган.
Нодавлат таълим ташкилотларида қабул параметрлари, таълим дастурлари, ўқув жараёнлари ҳамда илмий салоҳиятни сифат жиҳатидан яхшилаш, уларни замонавий меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш энг асосий масалалардан биридир.
Шу боис тақдимотда нодавлат таълим хизматларини кўрсатишни тартибга солиш, лицензиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича янги тизимни жорий этишга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.
Бу борада илғор хорижий тажрибалар асосида икки босқичли лицензиялаш тизимига ўтиш, таълим дастурларини махсус аккредитациядан ўтказиш ҳамда ҳар беш йилда комплекс давлат аккредитациясини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, тақдимотда ривожланган давлатларнинг энг илғор тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, таълим сифатини ташқи баҳолаш билан шуғулланувчи алоҳида мустақил тузилма ташкил этиш ҳамда сифат назоратининг шаффоф, холис ва адолатли тизимини жорий қилиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.
Таъкидланишича, таълим сифатини таъминлаш ва ташқи баҳолашнинг жорий этилиши касбий ва олий таълим муассасаларида ўқитиш самарадорлиги ва илмий салоҳиятни ошириб, уларнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
AP: Россия қамоқхоналарида 200 дан ортиқ украиналик ҳарбий асир ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:30
-
Таниқли журналист ва блогер Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон | 15:01
-
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 14:38
-
Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:20
Мавзуга оид

10:03
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин

21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган

18:30 / 27.05.2025