AP: Россия қамоқхоналарида 200 дан ортиқ украиналик ҳарбий асир ҳалок бўлди
Уруш бошланганидан бери камида 206 нафар украиналик аскар Россия асирлигида ҳалок бўлди, деб ёзади AP Украина расмийларига таяниб. Яна 245 нафари, мамлакат прокуратурасига кўра, жанг майдонида ўлдирилган.

Фото: Ihor Burdyga/DW
27 май, сешанба куни AP инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, БМТ ва Украина ҳукумати вакилларига таяниб, уруш бошланганидан буён икки юздан ортиқ украиналик аскар Россия асирлигида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Киев маълумотларига кўра, Россия томонидан қайтарилган 5000 дан ортиқ ҳарбий асирдан камида 206 нафари асирликда ҳалок бўлган. Украина прокуратурасига таяниб журналистларнинг ёзишича, жанг майдонида яна 245 нафар ҳарбий рус аскарлари томонидан ўлдирилган.
Қайд этилишича, жасадлар қайтарилиши ва шахси аниқланар экан, ҳалок бўлган ҳарбий асирлар сони ортиши мумкин. Бироқ суд-тиббиёт экспертлари ўлим сабабини аниқлашда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Мисол учун, баъзи ҳолларда марҳумнинг ички органлари йўқ бўлса, бошқаларида кўкаришлар ёки яралар «яширин ёки олиб ташланган». Яна бир тўсиқ — бу жасаднинг парчаланиши.
Россияда асирга олинган украиналик аскарларнинг қарийб 97 фоизи БМТнинг Инсон ҳуқуқлари мониторинги бўйича маҳаллий миссиясига оғир шароитлар ва қийноқлар, жумладан калтаклаш, электр токи билан уриш, жинсий зўравонлик, уйқусизлик ва қатлларни сохталаштириш ҳақида гапирган. Бундай маълумотлар Amnesty International ташкилотининг дунёда инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги ҳисоботида келтирилган.
Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг қайд этишича, Россия БМТ кузатувчиларига Украинанинг босиб олинган ҳудудларида украиналик тинч аҳоли ва ҳарбий асирлар сақланаётган жойларга кириш имконини бермаган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

23:51 / 25.06.2025
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди

21:20 / 25.06.2025
Швейцария украиналик қочоқлар учун янги қоидаларни жорий этмоқда

21:17 / 25.06.2025
Фарзандини мактабга юбормаётган мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш таклиф этилди

19:52 / 25.06.2025