Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
Ўзбекистон президенти ЮНИСЕФ билан сермаҳсул шерикликни юксак баҳолади.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ижрочи директори Кэтрин Расселни қабул қилди.
БМТ тизимидаги ушбу етакчи ихтисослашган институт билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига юқори баҳо берилиб, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва имкониятларини кенгайтириш соҳасидаги миллий дастур қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорлик кейинги йилларда юксак даражага чиққани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ташкилот кўмагида мамлакатимизда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва болалар онкологиясига қарши курашиш соҳасида стратегик ҳужжатлар қабул қилинди. Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцинация тизимини ривожлантиришга кўмаклашилди.
Қонунчиликни такомиллаштириш, болаларни парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ижтимоий хизмат ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, ижтимоий суғуртани кенгайтириш, инклюзив таълимни ривожлантириш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
2030 йилгача мўлжалланган янги дастурни қабул қилиш, шунингдек, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш масалалари бўйича қатор халқаро тадбирларни биргаликда ўтказишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

19:16 / 20.06.2025
Президент Кўкдала тумани марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади

11:05 / 20.06.2025
«Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин» — президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуаси ҳақида

10:56 / 20.06.2025