Ўзбекистон | 14:20 / 28.05.2025
1330
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси вакилларининг Сингапурда бўлиб ўтган SEMICON Southeast Asia 2025 (SEA) халқаро кўргазмасида иштироки уюштирилди.

Фото: "Дунё" АА

Кўргазмада уюшма вакиллари жаҳон иқтисодиётининг энг илғор соҳаларидан бири бўлган микроэлектроника ҳамда яримўтказгичлар саноатида мавжуд янги технологиялар ва ишланмалар билан танишдилар.

Тадбир доирасида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Сингапурнинг Яримўтказгичлар саноати уюшмаси ва Микроэлектроника илмий-тадқиқот институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли технологик ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади. Хусусан, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш, қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш, инновацион ўқув дастурлари ва технологик ечимлар бўйича тажриба алмашинуви каби устувор йўналишларни ўз ичига қамраб олади. 

Шунингдек, меморандум доирасидаги ташаббуслар Ўзбекистонда яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутади.

Мавзуга оид