2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
Президент Шавкат Мирзиёевга 27 май куни ичимлик сув ва оқова тармоқларини кенгайтириш борасидаги ишлар юзасидан ахборот берилди.

Қайд қилинишича, бу йил 1 минг 619 километр ичимлик сув, 521 километр оқова сув тармоқларини тортиш, 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Буларнинг натижасида 715 минг аҳолига илк бор марказлашган ичимлик сув етиб боради, яна 400 минг нафари оқова хизмати билан қамраб олинади.
Мутасаддилар шу борадаги ишларнинг бажарилиши бўйича ахборот берди. Халқаро молия институтлари иштирокида 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу йил 800 миллион долларлик ишларни бажариб, 138 та сув иншоотини ишга тушириш режалаштирилган.
Осиё тараққиёт банки ва Германия тараққиёт банки билан лойиҳа олди молиялаштириш бўйича яхши тажриба йўлга қўйилди. Бунда пудратчи ва лойиҳачи олдиндан танлангани учун амалий ишлар бошланиши тезлашди. Келгусида барча лойиҳаларда шу тартибни қўллаш мақсадга мувофиқлиги айтилди.
Сув таъминоти тизимини рақамлаштириш учун Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилинган. Бу лойиҳа доирасида беш йилда йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга 4 минг 800 та «ақлли» ҳисоблагич ва қарийб 3 мингта телеметрия тизими ўрнатилади.
Соҳада халқаро ҳамкорлик ва хусусий шериклик ривожланиб бораётганидан келиб чиқиб, ушбу талабларга жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия Жамоатлар палатаси эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон | 12:07
-
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда
Ўзбекистон | 11:46
-
АҚШда университетларга тадқиқот учун тўловлар камайтирилиши блокланди
Жаҳон | 11:20
-
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди
Ўзбекистон | 11:14
Мавзуга оид

19:16 / 20.06.2025
Президент Кўкдала тумани марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади

11:05 / 20.06.2025
«Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин» — президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуаси ҳақида

10:56 / 20.06.2025