Лавров Путиннинг 9 май сулҳи бўйича таклифини «бевосита музокаралар бошланиши» деб атади
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Владимир Путиннинг 8-10 май кунларида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифи «тўғридан тўғри музокараларнинг бошланиши» эканини айтди. Киевдагилар агар Москва ҳақиқатан ҳам тинчликни истаса, дарҳол ўт очишни тўхтатиши керак деб ҳисобламоқда. Оқ уйдагилар уч кунлик сулҳ ғоясини «абсурд» деб аташди.

Фото: Getty Images
«Президент Путин эълон қилган таклифимиз олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан тўғри музокараларни бошлашдир», – деди Сергей Лавров БРИКС мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилиши якунлари бўйича чиқишида.
Икки кун олдин Россия президенти Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба байрамини нишонлаш вақтида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни уч кун муддатга тўхтатиб туриш таклифини билдирганди. Шундан кейин Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига агар Москва чиндан ҳам тинчликни истаса, ўт очишни зудлик билан тўхтатиши зарурлигини айтганди. «8 майгача кутиш нега керак? Агар ўт очишни ҳозир ва исталган санадан бошлаб 30 кун муддатга тўхтатиш мумкин бўлса – бу шунчаки парад учун эмас, реал сулҳ бўлади», – дея ёзган у X ижтимоий тармоғида.
Лавров унинг бу сўзларига муносабат билдирди. У Россия узоқроқ муддатли сулҳ эълон қилиш ғоясига шубҳа билан қараши, чунки сулҳга риоя этилишини «шаффоф мониторинг» қилиш имкониятини кўрмаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, у Киев узоқ муддатли ўт очишни тўхтатишни тўғридан тўғри музокаралар учун «дастлабки шарт сифатида» кўриб чиқаётганига эътибор қаратди, аммо бундай вақтинчалик сулҳ, Москвадагилар фикрича, «Киев режимини янада қўллаб-қувватлаш, унинг ҳарбий қобилиятини мустаҳкамлаш учун ишлатилади».
«Парад учун сулҳ — тинчлик ҳақида эмас»
Россия ТИВ раҳбарининг чиқишидан бироз олдин АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог Fox News телеканали эфирида Путин таклиф қилган уч кунлик сулҳни «абсурд» деб атади.
Унинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти камида 30 кун давомида денгиз, қуруқлик ва ҳавода ўт очишни тўлиқ тўхтатиш тарафдори, «кейин уни яна узайтириш мумкин».
«Агар украинлар барча масалаларда ҳамкорликка тайёрлигини ҳисобга олсак, ҳаммаси россияликларга, Путинга боғлиқ. Яъни бизда бир томон рози бўлди, энди иккинчи томон билан гаплашиш керак», – деди Келлог.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Келлогга миннатдорчилик билдириб, унинг Владимир Путиннинг «парад учун уч кунлик сулҳи» «тинчлик ҳақида эмаслиги» ҳақидаги сўзларини такрорлади, Лавровнинг сўзларига эса муносабат билдирмади.
Украина президенти Володимир Зеленский ҳам давомли сулҳ талаб қилмоқда. «Зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш — камида 30 кунга», — деган Зеленский.
Сўнгги бир неча ҳафта давомида Трамп ва унинг маъмурияти ходимлари яқин орада сезиларли ютуқларга эришилмаса, музокаралар жараёнидан чиқиб кетиш билан бир неча бор таҳдид қилишган.
Ўтган якшанба куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио айнан шу ҳафта «жуда муҳим» бўлиши ва унинг давомида Трамп маъмурияти «бу ташаббусда иштирок этишни давом эттиришни хоҳлайдими ёки бошқа баъзи масалаларга эътибор қаратиш вақти келдими» деган қарорга келиши ҳақида гапирди.
Россиянинг шартлари билан нима гап?
Bloomberg агентлиги Москвадаги вазиятдан хабардор уч манбасига таяниб хабар беришича, Владимир Путин Россия Украинанинг ҳозирча фақат қисман босиб олган тўрт ҳудуди (Луҳанск, Донецк, Запорижжя ва Херсон областлари) устидан тўлиқ назоратни қўлга киритиши кераклигини таъкидлашда давом этмоқда.
Ўтган жума куни Путин билан учрашган АҚШ президенти махсус вакили Стив Уиткофф Россия президентини ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга кўндирмоқчи бўлди, бироқ у ўзининг максималистик позициясида қолди, дея таъкидлайди агентликнинг икки манбаси. Улардан бирининг сўзларига кўра, музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ҳамда фақат Путин ва Трампнинг тўғридан тўғри қўнғироқлашиши орқали силжишга эришиш мумкин.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Bloomberg сўровига жавоб бермаган. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жеймс Ҳюитт ҳам изоҳ беришдан бош тортган.
Шу билан бирга, ўтган ҳафта Financial Times газетаси хабардор манбаларга таяниб, Путин Санкт-Петербургда Уиткофф билан аввалги учрашувида Москва Россия қўшинлари томонидан қисман босиб олинган тўртта областнинг Киев назорати остида қолаётган ҳудудларига даъволаридан воз кечиши мумкинлигини айтгани ҳақида ёзганди. Бироқ, Европа расмийлари Путин бу ён беришдан Доналд Трампни Россиянинг бошқа талабларини қабул қилишга ишонтириш учун хўрак сифатида фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, дейилади нашрда.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ»нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди
Спорт | 13:29
-
Минтақанинг хавотирли келажаги, қирғизларнинг сигаретга тақиқи ва кузатувчиларга ёпиқ Душанбе аэропорти
Жаҳон | 12:40
-
Курск областида ҳам кўприк қулади
Жаҳон | 11:21
-
NYT: Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида гиёҳванд моддалар истеъмол қилган
Жаҳон | 09:00
Мавзуга оид

14:17 / 29.05.2025
Россия Киев билан музокаралар янги раундининг жойи ва вақтини таклиф қилди

00:17 / 29.05.2025
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

21:14 / 28.05.2025
“Мен бўлмаганимда Россиянинг аҳволи ёмон бўларди” — Трамп ўзгардими?

09:03 / 28.05.2025