WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
WSJ манбаларига кўра, Доналд Трамп Путиннинг Украинадаги ҳаракатлари ва тинчлик музокараларининг жуда секин суръатидан ҳафсаласи пир бўлган. У Россия президентига муносабатини қайта баҳоламоқда, деб ҳисоблайди нашр.

Фото: REUTERS/Maxim Shemetov/Illustration
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича муваффақиятсиз уринишлардан сўнг шу ҳафтада Россияга қарши янги санкциялар киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 26 май, душанба куни Американинг The Wall Street Journal (WSJ) газетаси Трампга яқин манбаларига таяниб хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, Оқ уй раҳбари Россия президенти Владимир Путин томонидан Украинага қарши давом этаётган ҳужумлар, шунингдек, музокаралар жараёнининг сустлигидан тобора кўпроқ норози бўлмоқда.
Нашр манбаларидан бири таъкидлаганидек, янги чекловлар Россия банк секторига қарши чораларни ўз ичига олмайди. Шу билан бирга, Путинни музокаралар столида ён беришга мажбурлаш учун унга босим ўтказишнинг бошқа вариантлари, жумладан, Украина расмийлари томонидан қўллаб-қувватланган 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш ҳам муҳокама қилинмоқда.
Бироқ бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаган ва Трамп янги санкциялар жорий этишдан бош тортиши мумкин, деб ёзади нашр.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
-
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди
Жаҳон | 23:43 / 21.06.2025
-
Туниснинг собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 23:20 / 21.06.2025
-
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади
Жаҳон | 22:13 / 21.06.2025
Мавзуга оид

00:06
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи

23:43 / 21.06.2025
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди

22:13 / 21.06.2025
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади

21:16 / 21.06.2025