Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Киев билан музокаралар янги раундининг жойи ва вақтини таклиф қилди
Москва Киевга 2 июн куни Истанбулда музокараларнинг иккинчи раундини ўтказишни таклиф қилди. Россия ташқи ишлар вазири Лавровнинг сўзларига кўра, Россия бу учрашувда тинчлик шартлари бўйича меморандумни тақдим этишга тайёр.

Фото: Россия ТИВ
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинага музокараларнинг иккинчи раундини 2 июн куни Истанбулда ўтказишни таклиф қилди. 28 май, чоршанба куни ТИВ сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Россия бу учрашувда Киевга тинч йўл билан келишув шартлари тўғрисидаги меморандумни тақдим этишга тайёр, бу «инқироз сабабларини ишончли тарзда бартараф этишнинг барча жиҳатлари бўйича позицияни белгилаб беради».
«В.Р.Мединский бошчилигидаги делегациямиз ушбу меморандумни Украина делегациясига тақдим этишга ва келаси душанба, 2 июн куни Истанбулда қайта тикланадиган тўғридан тўғри музокараларнинг иккинчи раунди давомида зарур тушунтиришларни беришга тайёр», — дейилади Лавров баёнотида. У Туркияга «меҳмондўст турк платформаси» тақдим этгани учун миннатдорчилик билдирди.
16 май куни Истанбулда Москва ва Киев ўртасида сўнгги уч йил ичида биринчи тўғридан тўғри музокаралар бўлиб ўтди. Россия делегациясига президент ёрдамчиси Владимир Мединский, Украина делегациясига эса мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилди. Музокаралар тахминан икки соат давом этди ва бир нечта келишувлар билан якунланди: «1000 га 1000» формуласи бўйича ҳарбий асирларни алмашиш, ўт очишни тўхтатиш бўйича режалар тақдимоти ва янги учрашув бўйича принципиал келишув.
23-25 май кунлари Россия ва Украина асирларни алмашди. Биринчи куни 270 нафар ҳарбий хизматчи ва 120 нафар фуқаро, иккинчи куни 307 нафар ҳарбий хизматчи, учинчи куни 303 нафар ҳарбий хизматчи ўзаро топширилди. Бу алмашиш 2022 йилда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери энг йириги бўлди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция мудофаа бюджетини тезлаштирилган суръатда оширади
Жаҳон | 14:47
-
Сурхондарёда учта янги сайёҳлик маркази барпо этилади
Ўзбекистон | 14:44
-
АҚШ сенатори Грэм: Украинадаги уруш бурилиш нуқтасига яқинлашмоқда
Жаҳон | 14:43
-
Туркиянинг амбицияларидан қўрқаётган Исроил, Украинага берилаётган Patriot ва Россияни қўллашга тайёр КХДР – кун дайжести
Жаҳон | 14:41
Мавзуга оид

14:43
АҚШ сенатори Грэм: Украинадаги уруш бурилиш нуқтасига яқинлашмоқда

13:55
Писториус: Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бермайди

10:34
Лавров: Россия ва КХДР ҳамкорлиги Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради

10:27