WP: Европа Украинага тўғридан тўғри қурол етказиб бериш ўрнига унинг мудофаа саноатини қўллаб-қувватламоқчи
Манбаларга кўра, Киевга бир неча йилдан бери қурол етказиб бераётгани сабаб Европанинг ўз захиралари тугаб бормоқда. Шу боис ЕИ давлатлари Украина мудофаа саноатига маблағ йўналтириш ниятида.

Фото: REUTERS
Европа Украинага қурол юбориш ўрнига мамлакатнинг мудофаа саноатини қўллаб-қувватлашни кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда европалик амалдорга таяниб The Washington Post хабар берди.
Ички муҳокамалардан хабардор WP суҳбатдошининг сўзларига кўра, Киевга бир неча йилдан бери қурол етказиб бераётгани сабаб Европанинг ўз захиралари тугаб бормоқда, шу боис «Украина мудофаа саноатига маблағ йўналтириш моделини кўриб чиқаётган давлатлар сони ошяпти».
Таъкидланишича, Жо Байден маъмурияти даврида етказиб берилган қуроллар захираси тугаб бораётгани сабаб Европа Америка ёрдамининг тўхтатилишини тўлиқ қоплай олишига бўлган шубҳалар тобора ортиб бормоқда.
WP манбасининг қайд этишича, Европа учун бу арзонга тушади, украиналиклар ҳам қурол ишлаб чиқариши керак ва ушбу стратегияни ҳар икки томон учун фойдали деб аташ мумкин. Шунингдек, бу НАТО давлатларига Украина ҳудудидан янги қурол турлари, хусусан, уларнинг тажрибаси кам бўлган дронлар устида синов ўтказиш полигони сифатида фойдаланиш имконини беради.
WP мисол тариқасида «Богдана» ғилдиракли ўзиюрар гаубицасини келтирган. Бу — НАТО калибрига мос келувчи биринчи Украина гаубица бўлиб, у мамлакат хавфсизлигини таъминлашда ёрдам бериши мумкин. Уруш давомида Европадаги иттифоқчилари билан ҳамкорлик доирасида «Богдана»ларни ишлаб чиқариш ҳажми кескин кўпайган — 2023 йилда ойига бундай қуроллардан олти дона ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилда ушбу кўрсаткич 20 тадан ошган.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрел куни Европа гаубицалар ишлаб чиқаришга 1 миллиард евро миқдорида қўшимча транш ажратилишини эълон қилганди — ушбу маблағлар Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган даромадлар ҳисобидан қопланади. Таъкидланишича, бу Украина артиллерияси учун ажратилган энг катта маблағ ҳисобланади.
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

21:51 / 26.06.2025
Гап ақлбовар қилмас суммалар ҳақида кетмоқда: НАТО тарихий қуролланиш декадасига кирди

16:57 / 26.06.2025
КХДР Украинадаги урушга қўшимча кучларни юборишга тайёрланмоқда – ОАВ

11:32 / 26.06.2025
Трамп: Путиннинг Украинадан ташқари амбициялари бўлиши мумкин

09:45 / 26.06.2025