Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукуматига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг амалдаги тартибини прогрессив шкалага ўтказишни тавсия қилди. Мазкур тизим даромад миқдорининг ортиб бориши билан солиқ ставкасининг ҳам ошиб боришига асосланган. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, бу жуда ёмон ва антиижтимоий таклиф.

Халқаро валюта жамғармаси солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ тушумларининг ЯИМга нисбати пасайиши тенденциясини тўхтатиш мақсадида жисмоний шахсларнинг даромади солиғини амалдаги 12 фоизлик бир хил ставкадан ошиб борувчи табақаланган шкалага ўтишни таклиф қилди.
Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, ХВЖнинг ушбу таклифига асло ва асло рози бўлмаслик керак.
«Биринчидан, охирги йилларда даромад солиғидан тушумлар улушда ҳам, суммада ҳам тезроқ ўсмоқда, биринчи чоракда ҳам бу тенденция давом этган. Яъни меҳнат бозори оқаришдан, даромад солиғи тўловчилар сони ўсишдан тўхтагани йўқ, буни расмийлар ҳам парламентдаги охирги чиқишида тан олган. Ўсиб борувчи шкалага ўтиш солиқ тушумларини бир марталик ўстириши мумкин, лекин меҳнат бозорининг оқариши тақа-тақ тўхтайди, яна оммавий конвертга қайтиш бошланади.
Иккинчидан, юқори даромад эгалари, яъни бойлар Ўзбекистон шароитида даромадларини корпоратив харажатлар орқали ёки дивиденд орқали чиқариб олишади, асло иш ҳақи орқали эмас. Шунинг учун, ижтимоий адолат ҳақида гап кетса, дивиденд солиғини ошириш (даромад солиғи ставкасигача) ёки шахсий истеъмолга кетаётган корпоратив харажатларни солиқ базасига киритишни илгари суриш лозим. Ўзи нима учун меҳнаткаш даромадидан 12 фоиз, буржуй эса дивидендидан 5 фоиз (ундаям мингта имтиёз) солиқ тўлаши керак? Шуми ижтимоий адолат?
Учинчидан, агар даромад солиғи ставкалари оширилса ва прогрессив шкалага ўтилса, тинимсиз ўсаётган қарзларни тўлаш юкини халқ бўйнига солиқларни ошириш кўринишида (тарифлар кўринишида илиниши аллақачон бошланган) илиниши тезиси амалда тасдиқланади. Бу яна тийиқсиз ошаётган қарзлар ва уларнинг самарасизлиги масаласини кўндаланг қўяди.
Тўртинчидан, ижтимоий сиёсатни кучайтириш учун солиқ тушумларини кўпайтириш керакми? Албатта, керак. Лекин меҳнаткашлар ҳисобидан эмас. Яширин ва ноқонуний имтиёзларни қўлга киритган, умуман бож тўламаган, шунинг ҳисобидан охирги 8 йилда доллардаги миллиардерларга айланган шоввозлар ниҳоят солиққа тортилиши керак. Қани ўзбек газ ва нефт конларини эгаллаб олганлар, каррасига солиқ ставкаси пасайтирилганлар? Шуларнинг чўнтагини бўғиш пайти келмадими? Қани божсиз машина олиб кириб сотаётганлар? Шулардан ҳисоб сўраш керакмасми?» дея ёзди Бакиров.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг май ойида Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Тимур Исмоилов Қозон шаҳрида ўтган иқтисодий форумдаги чиқиши доирасида Ўзбекистонда даромад солиғини ҳисоблашда вақти келиб табақалаштирилган тизимга қайтилиши мумкинлигини айтганди. Шундан сўнг қўмита бу борада ҳеч қанақа режалар йўқлигини маълум қилганди.
Прогрессив солиқ тизими нима?
Прогрессив солиқ тизими – даромад миқдорининг ортиб бориши билан солиқ ставкасининг ҳам ошиб боришига асосланган. Яъни қанча кўп даромад олинса, солиқ ставкаси ҳам шунча баландроқ бўлади.
Масалан, АҚШда даромад солиғи қатъий белгиланган ставкага эга эмас. Тўловлар одамларнинг даромад миқдори ва оилавий аҳволига бевосита боғлиқ. Минимал солиқ ставкаси 10 фоиз бўлиб, йиллик даромади 11 минг долларгача бўлганлар учун қўлланади. Максимал ставка – 37 фоиз. Йилига 578 минг доллардан ортиқ пул топадиганлар шунча миқдорда даромад солиғи тўлаши керак. Ўртача иш ҳақи оладиган одамлар эса ўз даромадининг 22 фоизи миқдорида солиқ тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам 2019 йилгача жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бўйича 7,5 фоиздан 22,5 фоизгача бўлган табақалаштирилган тизим амал қилган. Айни пайтда ҳамма бир хил – 12 фоиздан даромад солиғи тўлайди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Россияда полицияга ушланганларни урушга жўнатгани учун пул тўланяпти
Жаҳон | 10:36
-
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади
Ўзбекистон | 10:19
-
Украинани тиклаш: конференцияда 10 млрд евро ваъда қилинди
Жаҳон | 09:56
Мавзуга оид

13:54 / 01.07.2025
ХВЖ Украина учун ярим миллиард долларлик траншни маъқуллади

12:21 / 26.06.2025
Пенсия ёшини ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган — Пенсия жамғармаси

14:05 / 25.06.2025
Ўзбекистон пенсия тизими ислоҳотга муҳтож — ХВЖ

14:40 / 20.06.2025