2027 йилдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилади – Солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга кўра, Ўзбекистонда санъаткорлардан солиқ ундириш механизми ишлаб чиқилмоқда. Санъаткорларга 2025 ва 2026 йилларда даромадлар декларациясини тўғрилаб топшириш бўйича имконият берилади. 2027 йил 1 январдан санъаткорлар ўз даромадларини тўлиқ кўрсатмаса ёки солиқлардан қочса, солиқ назорати текширувлари ўтказилиш орқали солиқлар мажбурий ундирилиши назарда тутилмоқда.

2027 йил 1 январдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий тартибда ундирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.
Мубин Мирзаевга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда санъаткорлардан солиқ ундириш механизми ишлаб чиқилмоқда.
“Санъаткорлар, қўшиқчилар амалдаги тартиб бўйича декларация тўлдириши ва ўз даромадларини кўрсатиши керак. Шу асосда солиққа тортилиши лозим. Жуда кўп санъаткорлар бунга риоя қилмаяпти, ўз даромадларини тўлиқ декларацияламаяпти. Шу сабаб улардан солиқ ундирилмаяпти.
Ҳозир хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш доирасида қарор лойиҳасини тайёрлаяпмиз. Санъаткорларга 2025 ва 2026 йилларда даромадлар декларациясини тўғрилаб, топшириш бўйича имконият берилади. Яъни камчиликлари бўлса, кўрсатиб, тўғрилашга ёрдамлашяпмиз. 2027 йил 1 январдан бошлаб агар улар ўз даромадларини тўлиқ кўрсатмаса ёки солиқлардан қочса, биз солиқ назорати текширувлари ўтказиб, солиқларни ҳисоблаймиз ва ундирамиз”, деди қўмита раисининг биринчи ўринбосари.
Қўшимча қилинишича, Ўзбекистонда 18 млн нафардан ортиқ жисмоний шахслар даромадга эга ва уларнинг барчаси солиқ тўлаши керак. Бугунги кунда республикада тўланмаган фаол солиқ қарздорлиги 8,5 трлн сўмга тенг.
Олдинроқ Хитойнинг Temu маркетплейси Ўзбекистонда 46 млрд сўм солиқ тўлаши кераклиги хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
-
Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига ракета зарбаларини берди
Жаҳон | 22:55 / 23.06.2025
-
Азиз Мағрупов Президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 22:28 / 23.06.2025
-
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди
Ўзбекистон | 22:06 / 23.06.2025
Мавзуга оид

11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

21:57 / 26.04.2025
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди

19:00 / 17.03.2025
Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

21:14 / 26.02.2025