Нега қабул комиссияси қарорлари ёпиқ сақланади? – масъуллар изоҳи
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев бу йил ўтган йилгидек қабулга оид тушунмовчиликлар бўлмаслиги, янгиликлар барвақт эълон қилинишини маълум қилди. “Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган барча зарур бўлган нормалар ҳаммаси ижтимоий тармоқларда рухсат билан эълон қилиб борилади”, – деди у.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев бу йил қабулга оид янгиликлар барвақт эълон қилиб борилишини айтди. У, шунингдек, қабулга оид тартибни ишлаб чиқадиган махсус комиссия қарорлари нега тўлиқ эълон қилинмаслигига ҳам изоҳ бериб ўтди.

“Ўзбекистон республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси бу ёпиқ дегани энди шундай масалаки, бу комиссия ҳукумат ҳузурида фаолият юритади. У коллегиал орган, у ерда вазирлик ва идоралар бор, 20 дан ортиқ одам бор. У ерда муҳокама этилиб, қабул қилинаётган қарорлар барчаси фақат ва фақат ёшларимиз ва абитуриентлар манфаатини кўзлаб қилинади. Ва ўша давлат комиссияси томонидан қабул қилинган барча зарур бўлган нормалар ҳаммаси ижтимоий тармоқларда рухсат билан эълон қилиб борилади”, – деди Далиев Kun.uz мухбири берган савол асносида.
У, шунингдек, тест синовларини ўтказиш жараёнига оид хавфсизлик каби масалалар ёпиқ бўлиши ва бунинг халққа ҳеч қанақа таъсир қиладиган жойи йўқлигини ҳам қўшимча қилди.
2024/2025 ўқув йили қабулида супер контракт тўлаш тартибида тушунмовчилик бўлганди. Ўшанда танлаган 5 йўналишидан бирига кирганлар 1-йўналишига катта миқдордаги супер контракт тўлаши кераклигини шартнома олиш вақтидагина билиб қолишган. Чунки олдинги йили 1-йўналишига кичик миқдордаги табақалаштирилган контракт тўлаб ўқилган. Бу ҳақда имтиҳондан кейин масъул ташкилотлар огоҳлантириш бермагани абитуриентлар норозилигига сабаб бўлганди.
Масъул изоҳига кўра, бу йил бундай янгиликлар барвақт эълон қилиниб, талабаларга тушунтириш бериб борилади. “Энди табақалаштирилган тўлов-контракт масаласига келганда, талаба ўқишга кирмаганидан кейин ўша баллига қараб туриб, табақалаштирилган тўлов-контракт тўлаб ўқийди. Сиз айтгандек, 2-йўналишга кириб қолиб, 1-йўналишда ўқимоқчи бўлса, 1-йўналишда ўқийман дейдиган бўлса, бу қўшимча қилиб берилган танлов эди, мажбурий эмас. Бизда бугунги кунда мана, меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб квота шакллантириляпти. Квота бўлгани учун биз ҳам бу квотани бузиб юбормаслигимиз керак”, – деди у.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

14:49 / 24.06.2025
Бирламчи тиббий ёрдам муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди

14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

13:14 / 24.06.2025
Миллий малака тизимини тартибга солиш бўйича айрим ҳужжатлар тасдиқланди

11:12 / 19.06.2025