Ўзбекистон | 11:12 / 19.06.2025
882
1 дақиқада ўқилади

“Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

“Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, давлат харидларини амалга оширишда "яшил" давлат харидлари тизими жорий этилади ҳамда "яшил" давлат харидлари улуши 2030 йилгача босқичма-босқич 30 фоизга етказилади.

2026 йил 1 январдан давлат харидларини амалга оширишда экологик мезонлар энг яхши таклифларни танлаш ва тендерлардаги харид қилиш ҳужжатларига мажбурий тартибда киритилади.

Бунда:

  • экологик маркировкалаш ҳужжатининг ҳар бир тури учун тўпланган балларнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;
  • иштирокчи таклифининг ушбу мезонларга мос келмаслиги иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилидан четлатиш учун асос бўлмайди.

Бундан ташқари, давлат буюртмачиларининг 2026 йил учун давлат хариди билан боғлиқ харажатларда “яшил” давлат харидлари улушини камида 15 фоизга етказиши, ушбу кўрсаткични ҳар йили камида 5 фоизга ошириб бориш бўйича чоралар кўриши белгиланди.

Мавзуга оид