Президентга Тошкентни Самарқанд ва Андижон билан боғловчи муқобил йўл лойиҳалари ҳақида ахборот берилди
Транспорт вазири мазкур лойиҳалар ҳолати бўйича тақдимот қилди. Геодезия ишларини жадаллаштириб, йўллар ҳудудини тайёрлаш, қурилишга маблағ ва пудратчиларни жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёевга автомобил йўллари қуриш лойиҳаларининг бориши тўғрисида ахборот берилди.
Қайд қилинишича, мамлакатда 184 минг километрдан зиёд автомобил йўли бор. Таҳлилларга кўра, халқаро аҳамиятга эга йўлларнинг 25 фоизи катта юкламада ишлаяпти. Масалан, кунига 32 минг автомобилга мўлжалланган “Тошкент – Самарқанд” йўлида 45 мингта транспорт қатнаяпти. Тирбандлик сабабли баъзан бунга 6 соатгача вақт кетяпти. 2030 йилга бориб ҳаракат жадаллиги 80 мингдан ошиши мумкин.
Тошкентдан Самарқандга ва Андижонга элтувчи муқобил йўллар қуриш устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, Жаҳон банки иштирокида “Тошкент – Андижон” йўли лойиҳалаштирилди. Январда уни қуриш бўйича халқаро тендер эълон қилинди. Таъкидланишича, қисқа вақтда унга 30 дан ортиқ нуфузли хорижий компаниялар қизиқиш билдирди. Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкент билан Андижон орасидаги қатнов вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, бу ялпи ички маҳсулотни 2,6 фоизга ошириб, автоҳалокатларни 40 фоизга камайтириш имконини беради.
Яна бир лойиҳа Тошкент билан Самарқандни боғловчи қўшимча йўл қуришга қаратилган. Хорижий мутахассислар иштирокида унинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилган. Бу янги йўлнинг узунлиги 300 километр атрофида бўлади. Унинг натижасида Тошкент билан Самарқанд ўртасида қатнов вақти 4,5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради. Ҳозирги мавжуд йўлда тирбандлик анча камаяди.
Таъкидланишича, бу янги йўллар барча замонавий талабларга жавоб берадиган, муқобил ва қулай бўлади. Уларда ҳайдовчи ва йўловчилар учун турли пуллик хизматлар йўлга қўйилади. Бунёдкорлик жараёнида маҳаллий қурилиш корхоналари ҳам қатнашиши мумкин бўлади.
Транспорт вазири мазкур лойиҳалар ҳолати бўйича тақдимот қилди. Геодезия ишларини жадаллаштириб, йўллар ҳудудини тайёрлаш, қурилишга маблағ ва пудратчиларни жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

16:35 / 08.06.2025
Болгария президенти 9 июн куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

19:07 / 07.06.2025
Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди

18:01 / 06.06.2025
ФИФА президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

11:31 / 06.06.2025