Тошкент вилоятидаги боғча ходими болаларни гимнастика таёқчаси билан урди
Паркент туманидаги мактабгача таълим ташкилотида жисмоний тарбия йўриқчиси болаларни қўли ва гимнастика таёқчаси билан урди. Шу боғчанинг бошқа тарбиячиси ҳам болаларга қўпол муносабатда бўлган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Паркент туманидаги боғчада тарбиячилар болаларга қўпол муносабатда бўлгани аниқланди. Вилоят ММТБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 6 январ куни тумандаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида соат 17:00 атрофида содир бўлган.
Муассасада жисмоний тарбия йўриқчиси вазифасида фаолият юритадиган П.А. тарбияланувчиларни гимнастика таёқчаси билан туртиб, қаторга туришга ундаган.
Ўрганишлар давомида ташкилотнинг тарбиячиси Ш. М. ҳам болалар билан қўпол муносабатда бўлгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар ўрганилиб, муассасанинг жисмоний тарбия йўриқчиси ҳамда тарбиячи билан тузилган шартнома Меҳнат кодексига асосан бекор қилинди.
Болалар омбудсмани ҳам ҳолатга муносабат билдирган. Унга кўра, 28 феврал куни Паркент туманидаги болалар боғчасида тарбиячи А.П. томонидан тарбияланувчилар З.Р. (2018 йилда туғилган, қиз бола) ва С.М. (2019 йилда туғилган ўғил бола)ларнинг қулоғидан тортиб, юз ва бош қисмларига бир неча маротаба ургани видеоёзувда қайд қилинган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда, вояга етмаган болаларга нисбатан тан жароҳати етказилгани фактини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига ракета зарбаларини берди
Жаҳон | 22:55
-
Азиз Мағрупов Президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 22:28
-
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди
Ўзбекистон | 22:06
-
Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади, Хоразмда ҳоким ўринбосари 8 йилга қамалди ва Тошкентда 11 ёш қизни ток урди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 21:59
Мавзуга оид

11:24 / 15.06.2025
Паркентда уч бола чўкиб кетгани юзасидан жиноий иш очилди

20:35 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди

20:43 / 28.06.2024
Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди

15:26 / 22.06.2024