Ўзбекистон | 16:32 / 04.02.2025
1611
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилади

Шунингдек, белгиланган ҳокимликлар ҳузурида «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» давлат корхоналари ташкил этилади.

«Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, ер участкаларини ажратиш ишлари 2025 йил 1 мартгача тўлиқ якунланади.

Янги тизим биринчи босқичда 2025 йил баҳорги экиш мавсумигача белгиланган ҳудудларда туман ҳокимликлари тасарруфида турган, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар ҳосили учун пахта ва ғалла экинларини етиштириш назарда тутилмаган бўш турган ер участкаларида жорий этилади.

Янги тизим самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил қилган ҳолда, заруратга кўра, уни 2025 йилги кузги экиш мавсуми ва ундан кейинги даврларда бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этиш бўйича таклиф киритиб борилади.

Қуйидагилар ташкил этилади:

- Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси;

- белгиланган ҳокимликлар ҳузурида «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» давлат корхоналари.

Органик маҳсулотлар етиштириш учун Global G.A.P, GMP, FSCC, HACCP, Halal, Organic ва бошқа халқаро даражада тан олинадиган сертификатларни олган деҳқон, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ижарага берилган ер участкалари учун 2028 йил 1 январгача ер солиғи 50 фоиз миқдорида тўланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти