Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
Сенаторлар маъқуллаган қонун билан аграр соҳадаги суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда. Суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда унинг қолган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Фото: Senat.uz
Сенат ялпи мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг таваккалчи соҳаларидан бири бўлиб, иқлим ўзгариши, табиий офатлар, зараркунандалар, бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар ва бошқа хавф-хатарлар маҳсулот етиштирувчилар учун катта молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин.
Таҳлиллар аграр тизимнинг ишлаб чиқариш узлуксизлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашда хатарларни бошқаришнинг энг самарали усули суғурта эканини кўрсатмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ҳосилига зарар етказувчи (табиий офатлар оқибати) ҳамда нобуд қилувчи (кучли ёмғир, дўл, сув тошқини, довул ёки зараркунандалар) омиллар сабаб жиддий иқтисодий зарар кўряпти.
Соҳада асосан кредитни қайтармаслик хавфини суғурталаш амалиёти кенг фойдаланилаётган бўлса-да, бундай суғурта фақат имтиёзли кредитларнинг қайтарилишига хизмат қилиб, етиштириладиган ҳосил суғуртасиз қолиб кетмоқда. Муҳокама қилинган қонунда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш билан боғлиқ барча масалалар ва тўғридан тўғри амал қилувчи нормалар қамраб олинган.
Жумладан, ишлаб чиқарувчиларни турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, соҳанинг суғуртадаги йўқотишларни баҳолаш, суғурта ҳодисалари бўйича етказилган зарар миқдорини аниқлаш мустақил экспертлар томонидан амалга оширилиши белгиланяпти.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда. Хусусан, суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши, суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда унинг қолган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
Жаҳон | 00:30
-
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади
Жаҳон | 00:11
-
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди
Ўзбекистон | 23:53 / 04.07.2025
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
Мавзуга оид

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

11:33 / 19.03.2025
Германияда ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамғарма ташкил этилди

12:21 / 18.03.2025
Камбағалликни қисқартириш жамғармасининг вазифалари белгиланди

15:18 / 06.03.2025