Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди
Бухоро вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари лицензия олмасдан, 34 миллиард сўм (2,6 млн доллар) қийматдаги криптоактивлар билан муомалада бўлган ўсмирни ушлади. Энди у 5 йилгача қамалиши мумкин.

“Миллий” телеканали эфиридан кадр
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор техник-суриштирув ишлари натижасида, Жондор туманининг Зарафшон маҳалласида яшовчи 17 ёшли ўсмир йигитни қўлга олган. Бу ҳақда “Миллий” телеканали хабар берди.
Расмийларга кўра, ўсмир лицензия олмасдан, 34 миллиард сўмлик криптоактивларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланиб келган.
“Тезкор тадбирда аниқланган криптовалюталарнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддаси учинчи қисми билан жиноят қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, – дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.
Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3 қисмида “жуда кўп миқдордаги крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш” учун жавобгарлик мавжуд. Бунинг учун ўсмир 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Шунингдек, тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб фуқаролар ва юридик шахслари крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий хизматлар провайдерлари орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширишлари мумкин.
Ўзбекистон ҳудудида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензия олмаган хорижий платформаларда крипто-активлар билан ҳар қандай операцияларни амалга ошириш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензияловчи орган – Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “Крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматлар провайдерлари турлари бўйича лицензияларнинг электрон реестри”ни юритади.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

08:52 / 13.06.2025
“Ҳиссиётли гапиришга тўғри келган” – Бухоро вилояти ҳокимининг гапига муносабат билдирилди

20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди

20:26 / 15.05.2025
Криптофирибгарлар Telegram орқали 27 млрд доллар пул ювгани маълум бўлди

11:43 / 03.05.2025