Россия элчихонаси рус ОАВ вакилларини Ўзбекистон қонунларига риоя қилишга чақирди
Россиялик блогер ва журналист Алексей Пивоваров ҳамда унинг суратга олиш гуруҳи Нукусда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб турилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бунга улар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида олдиндан аккредитациядан ўтмасдан фаолият юритгани сабаб бўлган.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакатга ташриф буюраётган рус ОАВ вакилларини қонунларга риоя қилишга чақирди.
«Россия ОАВнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида баъзида юзага келадиган муаммоли вазиятлар сабаб яна бир бор ушбу мамлакат қонунларига қатъий риоя қилишлари кераклигини эслатиб ўтамиз.
Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган журналист ва блогерлар мамлакатга сафар қилишдан олдин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан тегишли аккредитациядан ўтиши керак», — дейилади элчихона хабарида.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда россиялик блогер ва журналист Алексей Пивоваров ҳамда унинг суратга олиш гуруҳи Нукусда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб турилгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Россия элчихонаси ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланганини маълум қилган.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон бўйича ҳудудий бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берган.
«Дастлабки текширув натижасида хорижий журналистлар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида олдиндан аккредитациядан ўтмасдан амалга оширилгани аниқланди, бу амалдаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Алексей Пивоваров – таниқли тележурналист, НТВ ва бошқа телеканалларда ишлаган, сўнгги йилларда постсовет ва узоқ хориж мамлакатлари ҳақида бир қатор кўрсатувлар эълон қилган «Редакция» YouTube канали муаллифи.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Олий суди мигрантларни учинчи давлатларга депортация қилишга рухсат берди
Жаҳон | 17:41
-
Мўғулистонда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 17:29
-
MINEX Central Asia 2025 старт олди!
Ўзбекистон | 17:02
-
Балки энг зўр эмасман, аммо Украина билан урушдан чиқиш учун энг тажрибалиман – Зеленский
Жаҳон | 16:46
Мавзуга оид

20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади

21:46 / 06.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади

09:36 / 24.11.2023
Ўзбекистон элчиси ЕХҲТ ҳузурида аккредитациядан ўтди

09:56 / 04.06.2022