Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
Россия дипломатик миссиясига кўра «бундай ҳужумлар қарийб бир йилдан бери мунтазам давом этмоқда».

Фото: Xinhua / Global Look Press
Россиянинг Швециядаги элчихонаси 25 майга ўтар кечаси дипломатик миссия ҳудудига дрон ёрдамида ичида бўёқ бўлган идиш ташланганини маълум қилди.
«Воқеанинг алоҳида сурбетлиги шундан иборатки, дронни бошқарганлар томонидан шиша идиш ишлатилган, у баландликдан ташланганда одамларга оғир тан жароҳатлари етказиши мумкин эди», - дейилади элчихона Telegram-каналида.
Россия дипломатик миссиясининг қайд этишича, «бундай ҳужумлар қарийб бир йилдан бери мунтазам давом этмоқда». Уларнинг таъкидлашича, «бундай ҳолатларда юз берадиган барча эҳтимолий оқибатлар бўйича айб Швеция расмийларининг зиммасида».
Элчихона эълон қилган баёнотга кўра, россиялик дипломатлар бир неча бор мамлакат полицияси ва ТИВга мурожаат қилиб, хавфсизлик ва дипломатик миссия дахлсизлигини таъминлашни талаб қилган, аммо «шунга қарамай, ҳеч қандай натижа йўқ».
2024 йил ноябрда Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудга ташланган бўёқ идиши ҳақида хабар берганди. Ўшанда номаълум шахслар бир неча бор «Россия дипломатик миссиясининг ўтиш йўли, автомобиллари ва бошқа мулкларига» шикаст етказгани айтилган эди. 2025 йил январ охирларида Украина фуқароси енгил автомобилда элчихона дарвозасини бузиб киришга уринган, бироқ полиция ходимлари томонидан қўлга олинган эди.
Мавзуга оид

22:32 / 06.06.2025
Швецияда фарзандлари тишини яхши тозаламагани учун ота-она 8 ойга қамалди

23:16 / 05.06.2025
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади

00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди

21:20 / 10.05.2025