Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди
Собиқ амалдор март ойида тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланганди. У судда кўчада танишларидан қарзи борлигини, шуни вақтинча қоплаш туриш мақсадида фуқарони алдаб, пулини олмоқчи бўлганини билдирган.

Фото: Видеодан кадр
Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд ҳукмида келтирилишича, 1985 йилда туғилган И.С. 2021 йил 24 май кунидан тезкор тадбирда ушлангунга қадар Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
И.С. Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Чортоқ маҳалласида жойлашган 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жойларга кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш тўғрисида мурожаат қилган фуқародан 25 000 АҚШ доллари миқдорида пора беришни талаб қилган.
Фуқаронинг аризасига асосан 2024 йил 7 март куни ДХХнинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда И.С. ўз хизмат хонасида фуқародан талаб қилган 25 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
И.С. судда айбига иқрорлик билдирмаган ҳамда ўша вақтда пулга муҳтож бўлганлигини маълум қилган.
“Фуқародан 25 000 АҚШ долларини талаб қилишимга сабаб, ўша вақтда пулга муҳтож бўлиб тургандим. Чунки кўчада танишларимдан қарзим бор эди. Шу сабабли фуқарони алдаб, 25 000 АҚШ долларини олмоқчи бўлдим. Аслида филиал раҳбари сифатида менинг ер майдонларига кадастр ҳужжатини тўлиқ расмийлаштириб бериш ваколатим бўлмаган. Бу Кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг ваколатига киради. Фуқаронинг 25 000 АҚШ долларини олиб, ўша куни унинг ер майдонига бирор-бир ходимини юбориб ўлчатиб, кейинчалик унга тез орада кадастр ҳужжати тайёр бўлишини айтган ҳолда алдаб юрмоқчи бўлдим. Шу орада унинг пуллари орқали қарзларимни сўндириб, маълум вақт ўтгач, бошқа жойдан пулларни топиб, унга қайтариб бермоқчи эдим”, деган у суддаги кўрсатмасида.
И.С.нинг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган.
Суднинг ҳукми билан И.С. Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисмининг “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 3 йил мансабдорлик лавозимларини эгаллаш, моддий жавобгарлик ҳамда кадастр агентлиги тизимидаги вазифаларда ходим сифатида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

08:26 / 19.06.2025
ДХХ таълим соҳасида порахўрлик ҳолатини аниқлади

08:27 / 16.06.2025
Солиқ идораси мансабдорининг ноқонуний ҳаракати фош қилинди

15:27 / 09.06.2025