Исроил армияси Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берди
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Теҳрон яқинидаги ҳарбий объектларга «мақсадли зарбалар» берди.

Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) 26 октябр, шанбага ўтар кечаси Эрондаги ҳарбий объектларга ҳужум уюштирилгани ҳақида эълон қилди.
«Эрон режимининг Исроил давлатига бир неча ойдан бери давом этаётган ҳужумларига жавобан Исроил мудофаа кучлари ҳозирда Эрондаги ҳарбий объектларга зарбалар бермоқда», — дейилади ЦАҲАЛ баёнотида.
NBC News хабарига кўра, Исроил нишонлари орасида Теҳрондаги казарма ва қурол омбори бўлган. Fars агентлиги, ўз навбатида, ҳаво зарбалари нишони Теҳрон жануби ва жануби-ғарбидаги ҳарбий базалар бўлганини хабар қилди.
Эрон давлат матбуоти ҳужум пайтида Теҳрондаги иккала аэропорт ҳам «нормал режимда» ишлаганини хабар қилди. Бироқ кейинроқ расмийлар ҳаво ҳудудини бутунлай ёпди. Irna давлат ахборот агентлигининг фавқулодда хизматлардаги манбаларига таяниб хабар беришича, Теҳронда қурбонлар қайд этилмаган, пойтахтда интернет узилиб қолган. Ироқ устидаги ҳаво ҳудуди ҳам бутунлай ёпилган.
Камида еттита портлаш овозини Теҳрон ва пойтахтнинг шимолий чеккасидаги Караж аҳолиси эшитган. Портлашлар манбаси номаълум, аммо Эрон давлат телевидениеси бу ҳаво ҳужумидан мудофаа иши бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияни тилга олди.
Кейинроқ агентликлар маҳаллий ОАВга таяниб, Эрон пойтахти марказида кучли портлаш ва «узоқ давом этган шовқин», шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими иши ҳақида хабар беришди. Американинг ABC News телеканалига кўра, Исроил армиясининг Эрондаги нишонларга зарбалари давом этмоқда.
Ислом Республикаси расмийлари хабар чоп этилган пайтдаги вазиятга изоҳ бермади.
Япония ТИВ раҳбари Эронни вазминликка чақирди
Япония ҳукумати Эронни Яқин Шарқдаги кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун вазминликка чақирди.
Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая эронлик ҳамкасби Аббос Арақчи билан телефон орқали мулоқот қилди.
Япония ТИВ матбуот хизматининг таъкидлашича, 40 дақиқалик суҳбат давомида Ивая ўз мамлакатининг Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши, хусусан, Эроннинг Исроилга сўнгги ҳужуми муносабати билан «жиддий хавотирлари»ни билдирган.
Ивая барча томонларни, шу жумладан Эронни янада кескинлашувнинг олдини олиш учун вазминликка чақирди, шунингдек, минтақада кескинлик кучайган тақдирда Япония фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашда Эронни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигидан берилган ёзма баёнотга кўра, Арақчи ва Ивая минтақадаги охирги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашди.
Вазирлар яна беқарорликнинг олдини олиш, Ғазо ва Ливанда зудлик билан ўт очишни тўхтатишни таъминлаш ва Исроил ҳужумлари остида бу ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамларини етказиш учун халқаро саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидладилар.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
-
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

09:58
Теҳронда Исроил зарбалари қурбони бўлган генерал ва олимларнинг дафн маросими ўтказилди – фотолар

23:02 / 28.06.2025
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди

21:11 / 28.06.2025
Эрон ХАЭА бош директорини ядро иншоотларига киритмайдиган бўлди

17:38 / 28.06.2025