Албания ЕИга қўшилиш бўйича муҳим музокараларни бошлади
Албания НАТОга 2009 йилда қўшилган ва ўша йилнинг ўзида ЕИ аъзолиги учун ариза берган. Бу борада ўтказилган биринчи ҳукуматлараро конференция 2022 йил июлда ташкил этилганди.

Фото: Johanna Geron/REUTERS
Люксембургда Албаниянинг Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилишга бағишланган музокаралар бошланди. Брюссел ва Тирана вакиллари 15 октябр куни ўзаро манфаатли масалаларни, хусусан, Албанияда қонун устуворлигини муҳокама қилди.
«Биз Албанияни 2030 йилда ЕИга қўшилишга тайёрлаймиз», — дея ваъда қилди мамлакат бош вазири Эди Рама. Унинг сўзларига кўра, Тирана «ваниҳоят ишнинг энг қийин қисмини бошлашга уринмоқда». Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг қайд этишича, Россиянинг Украинага қарши уруши «Ғарбий Болқон Европа Иттифоқи янада кучлироқ бўлиши учун, шу билан бирга, Ғарбий Болқон ҳам Европа Иттифоқига қўшилишга муҳтож».
«Биз албанлар шахсий эркинлик, қонун устуворлиги ва демократия ҳақида гап кетганда «Б» режага эга бўлолмаймиз Европа Иттифоқига аъзо бўлишнинг ҳар қандай муқобиллиги биз танлаган ҳаёт тарзимиздан воз кечишни англатади»», — дейди Рама.
Албания НАТОга 2009 йилда қўшилган ва ўша йилнинг ўзида ЕИ аъзолиги учун ариза берган. Бу борада ўтказилган биринчи ҳукуматлараро конференция 2022 йил июлда ташкил этилганди. Жараёнларнинг узоқ вақтга чўзилишига Шимолий Македониянинг евроинтеграцияси сабаб бўлди. Аммо сентябр ойида ЕИ давлатлари ушбу амалиётдан воз кечди ва ҳозирда музокаралар янги туртки билан давом этмоқда.
Аввалроқ НАТО ташкилотининг Ғарбий Болқондаги биринчи авиабазаси Албанияда иш бошлаганди. У Кучова шаҳридаги модернизация қилинган ҳарбий аэродромда жойлашган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

07:47
ЕИ саммитида Исроил Ғазода инсон ҳуқуқларини поймол этаётганига урғу берилди

21:44 / 27.06.2025
НАТО шарққа кенгаймайди деб Россияни чув туширишди – Путин

14:18 / 27.06.2025
Сўров: Немисларнинг учдан икки қисми мудофаа харажатларини оширишни қўллаб-қувватлаяпти

21:51 / 26.06.2025