Андижонда ҳомиладор аёлнинг вафоти бўйича прокуратура текширув ўтказади
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра, экспертларнинг дастлабки хулосалари йўл қўйилган хато ва камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида прокуратура органларига тақдим этилган. Андижон шаҳар перинатал марказида рўй берган воқеада шифокорлар бемордаги кўричакни “сеҳр” деб, “чалпак ва ҳолвайтар қилиб тарқатиш”ни маслаҳат берган.

Андижон вилояти перинатал маркази / Фото: Kun.uz
Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси сақлаш вазирлиги Андижон шаҳрида шифокорларнинг нотўғри ташхиси туфайли ҳомиладор аёлнинг вафот этганига муносабат билдирди. Бу ҳолат ҳақида Kun.uz 9 сентябр куни хабар берган эди.
ССБнинг 10 сентябр куни маълум қилишича, бу ҳақдаги хабардан кейин ҳолат тўлиқ назоратга олиниб, вазиятга аниқлик киритиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ томонидан тезкор ўрганиш ишлари ўтказилган.
“Йўл қўйилган хато ва камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш тақозо қилингани сабабли экспертларнинг дастлабки хулосалари ҳамда тегишли ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб бориляпти”, – дейилади бошқарма ахборотида.
Бу воқеада, Андижон шаҳар перинатал марказига кўричак билан оғриб мурожаат қилган 26 ёшли, 8 ойлик ҳомиладор аёлни шифокорлар тўлғоқ келтирувчи укол ёрдамида туғдириб олишган. Шифокорлардан бири унинг турмуш ўртоғига аёлида кучли сеҳр борлигини, тезда чалпак ва ҳолвайтар қилиб тарқатмаса, аёли ўлиши мумкинлигини айтган. Аёлнинг яқинларига кўра, шундан кейин унинг аҳволи ёмонлашган ва кўричак ёрилиши оқибатида вафот этган – шифокорлар беморнинг кўричак бўлганини туғуруқдан кейин билиб қолишган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

12:55 / 21.04.2025
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат

17:35 / 03.10.2024
Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди

11:50 / 17.09.2024